Начало учебного года в Москве

Жээнбеков биринчи синф ўқувчиларини мактабда ўқитишни таклиф этди

325
Қирғизистон президентининг фикрича, биринчи синф ўқувчиларини масофадан ўқитиш нафақат ўқитувчиларга, балки ота-оналарга ҳам катта қийинчилик туғдиради.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков таълим вазири ва бош вазирга биринчи синф ўқувчиларини масофадан туриб эмас, балки мактабда ўқитиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди. Бу ҳақда у "Биринчи радио" (ОТРК)га берган интервьюси давомида маълум қилган.

Первый заместитель министра народного образования Усман Шарифходжаев
Министерство народного образования Узбекистана

"Фикримча, масофадан туриб ўқитиш, нафақат ўқитувчилар учун, балки ота-оналарга ҳам қийинчилик туғдиради. Шу боис тегишли органлар билан ушбу масала ҳозирда кўриб чиқилмоқда", — деди Жээнбеков.

У яқинда таълим вазиридан янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни тўғрисида маълумот олганини таъкидлаган.

Мактабларни биринчи чоракда масофавий ўқитиш билан бошлаш ва сўнгра эпидемиологик вазиятга қараб қарор қабул қилиш режалаштирилган, деб қўшимча қилган Жээнбеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар мутахассислари билан биргаликда тегишли тадқиқотлар якунига кўра мамлакатда ўқув йили бошланишининг учта сценарийсини тақдим этган эди.

Сценарийларнинг биринчисига асосан, эпидемиологик вазият барқарорлашгани сайин, мактаблар одатдаги тарзга қайтади. ССВ вирус ҳамон фаол ва уни мактаб ўқувчилари орасида юқтириш эҳтимоли юқори деган хулосага келса, ўқув йили онлайн режимида бошланади. Учинчи сценарийга кўра, мактаблар ҳар бир тумандаги эпидемиологик вазиятга қараб, ҳам ўқишга бевосита қатнашган ҳолда, ҳам масофадан туриб ишлайди. Дарсларга қатнашиш эркин бўлади, яъни агар ота-оналар ўз фарзандларининг соғлиғидан хавфсираса, масофадан туриб ўқитиш режимига ўтишлари мумкин. Якуний қарорни республика махсус комиссияси эълон қилади.

325
Автомобиль Чайка на выставке в Узбеккино

Амалдорларнинг хизмат машиналаридан фойдаланиши устидан назорат кучайтирилади

24
(Янгиланган 10:11 13.08.2020)
Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда келтирилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади. Хизмат автомобилларидан шахсий манфаатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобиль дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.

Хизмат автотранспортлари Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган давлат органининг номи акс эттирилган махсус эмблема (голограмма) билан жиҳозланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида, шу жумладан хорижий делегациялар ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Қарор лойиҳаси 27 августга қадар муҳокама қилинади.

24
Автоматчик на посту ДПС в Ташкенте

Ўзбекистонда 15 августдан кейин қайси карантин чекловлари сақлаб қолинади

86
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 августдан кейин бир қатор карантин чекловлари сақлаб қолинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади. Шу билан бирга, Республика махсус комиссиясининг қарори билан қатор чекловлар сақлаб қолинади.

Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

  • фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши. Санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўрилади;
  • тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;
  • давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;
  • томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
  • парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);
  • тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  • 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;
  • йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

86
Денежные купюры: евро и доллары

Эксперт Ўзбекистондан валюта олиб чиқишнинг янги лимити ҳақида: буни олқишлаш керак

11
МДУ Иқтисод факультети Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган валюта миқдори оширилиши юзасидан фикр билдирди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади. Киритилган ўзгартиришларга кўра,   жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари). Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг доллар).

Москва давлат университети Иқтисод факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлган миқдорни аҳоли даромадларига нисбатан номутаносиб деб атади.

"У бизнес юритаётган ёки маиший мақсадлар учун бирор бир операцияларни амалга оширмоқчи бўлган аксарият одамларнинг эҳтиёжларини қоплайди. <...> Нақд валютани чегарадан олиб чиқиб кетиш, замонавий банк хизматларидан фойдалана олмайдиган одамлар учун мантиқий усуллардан бири бўлиб туюлади", деди у Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, трансчегаравий савдо янада фаол ривожлана бошлайди, шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматининг қарорини олқишлаш керак.

"Оддий одамлар томонидан оз миқдордаги маблағларни олиб чиқиб кетилиши инқирозли вазиятни яратади деб ҳисобламайман. Буларнинг барчаси чакана савдода эмас, балки аҳолидан фарқли ўлароқ, йирик агентлар ишлайдиган улгуржи савдода, яъни катта миқдордаги валютага эга бўлган экспортчилар ва молиявий ташкилотларда шаклланади", - дея хулоса қилди Буклемишев.

11