Узбекские денежные знаки - сум

Тошкентда ёрдам пули нега барча қийналганларга тарқатилмади - Маҳмуджўжаев изоҳи

585
(Янгиланган 17:52 11.08.2020)
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрига 25 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағлар 30 ва 31 июль кунлари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига киритилган оилаларга тарқатиб берилган

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Тошкентда моддий ёрдам пуллари фақат "темир дафтар"га киритилганларга тарқатилди. Ҳокимлик матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида фармойиши қабул қилинди. Унда эҳтиёжманд оилаларга 150 млрд сўм тарқатилиши белгилаб қўйилган.

Унинг айтишича, ҳукумат фармойишига асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларига 2 кун муддатда ажратилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон “Саховат ва кўмак” фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилишини таъминлаш вазифаси юкланган.

"Ушбу вазифага асосан, Тошкент шаҳрига 25 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу 25 миллиард сўм маблағлар 30 ва 31 июль кунлари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига киритилган оилаларга тарқатиб берилди.

Халқ тили билан айтганда ҳозир маҳаллаларда ҳар бир сектор назоратга олган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари "Темир дафтар"га киритилган.

Афсуски, тарғибот-ташвиқот ишлари етарли даражада ўтказилмагани, оммавий ахборот воситаларида бу масалани кенг ёрита олмаганимиз сабабли баъзи фуқаролар орасида ушбу моддий ёрдам ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаган барча одамларга тарқатилади, деган хаёлга келинган. "Темир дафтар"лар, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари шаффофлигини таъминлаш учун "Саховат аргас" электрон тизими шаклланган.

Айнан мана шу тизимга киритилган муҳтож оилаларга кўмак пуллари тарқатилган. Бошқа масалалар бўйича туман ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари фуқаролар қабулини ўтказиб, кимга берилади, ким қандай муҳтож эканлиги тўғрисида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида "Темир дафтар"ларга киритилган 20 841та оила рўйхати ўзгариб турувчандир. Шунинг учун ҳам туман ҳокимликлари, секторлар раҳбарларига топшириқ берилган, унда бу рўйхатларни доимий равишда янгилаб бориш кўзда тутилган.

Бу айниқса ҳозир — карантин чекловлари кучайган, кўпчилик ишсиз қолган, кўпчиликнинг ёнида маблағи қолмаган шароитида долзарб. "Саховат ва кўмак" фонди орқали ёрдам бўладиган бўлса, улар "Темир дафтар"ларга киритилса ёрдам амалга оширилади”, — деган Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби.

585
Дорожное движение в Узбекистане

Амалдорларнинг хизмат машиналаридан фойдаланиши устидан назорат кучайтирилади

49
(Янгиланган 10:13 13.08.2020)
Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда келтирилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади. Хизмат автомобилларидан шахсий манфаатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобиль дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.

Хизмат автотранспортлари Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган давлат органининг номи акс эттирилган махсус эмблема (голограмма) билан жиҳозланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида, шу жумладан хорижий делегациялар ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Қарор лойиҳаси 27 августга қадар муҳокама қилинади.

49
Автоматчик на посту ДПС в Ташкенте

Ўзбекистонда 15 августдан кейин қайси карантин чекловлари сақлаб қолинади

128
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 августдан кейин бир қатор карантин чекловлари сақлаб қолинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади. Шу билан бирга, Республика махсус комиссиясининг қарори билан қатор чекловлар сақлаб қолинади.

Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

  • фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши. Санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўрилади;
  • тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;
  • давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;
  • томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
  • парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);
  • тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  • 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;
  • йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

128
Стакан с водой

Мингбулоқда собиқ мансабдорлар ичимлик суви учун аҳолидан йиғилган 190 млн сўмни ўмарди

9
“Тоза ичимлик сув” УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аҳолидан тоза ичимлик суви учун йиғилган пулларни собиқ мансабдорлар талон-торож қилгани фош этилди. Бу ҳақда Sputnik нашрига Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда тумандаги “Тоза ичимлик сув”  УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилгани аниқланган. Улар  пулларни тегишли банк кассасига топширмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

9