Пожилая женщина на скамейке

Коронавирус бўйича тўловлардан шикоят қилмоқчимисиз - манзиллар рўйхати

489
(Янгиланган 17:01 01.08.2020)
Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлашини ва фуқаролардан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолган.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус пандемияси даврида аҳолига ажратилган моддий ёрдам пулларини тарқатилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани акс этган видео ва хабарлар борасида расмий баёнот эълон қилди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура томонидан мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланган ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилган.

Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қаътий чоралар кўрилиши таъминланади.

Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

Мурожаат учун телефонлар:

Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007

Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007

Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007

Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007

Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007

Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007

Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007

Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007

Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007

Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007

Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007

Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007

Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007

Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлашини ва фуқаролардан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолган.

Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтган.

489
Дорожное движение в Узбекистане

Амалдорларнинг хизмат машиналаридан фойдаланиши устидан назорат кучайтирилади

52
(Янгиланган 10:13 13.08.2020)
Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда келтирилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади. Хизмат автомобилларидан шахсий манфаатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобиль дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.

Хизмат автотранспортлари Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган давлат органининг номи акс эттирилган махсус эмблема (голограмма) билан жиҳозланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида, шу жумладан хорижий делегациялар ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Қарор лойиҳаси 27 августга қадар муҳокама қилинади.

52
Автоматчик на посту ДПС в Ташкенте

Ўзбекистонда 15 августдан кейин қайси карантин чекловлари сақлаб қолинади

130
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 августдан кейин бир қатор карантин чекловлари сақлаб қолинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади. Шу билан бирга, Республика махсус комиссиясининг қарори билан қатор чекловлар сақлаб қолинади.

Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

  • фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши. Санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўрилади;
  • тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;
  • давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;
  • томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
  • парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);
  • тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  • 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;
  • йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

130
Стакан с водой

Мингбулоқда собиқ мансабдорлар ичимлик суви учун аҳолидан йиғилган 190 млн сўмни ўмарди

11
“Тоза ичимлик сув” УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аҳолидан тоза ичимлик суви учун йиғилган пулларни собиқ мансабдорлар талон-торож қилгани фош этилди. Бу ҳақда Sputnik нашрига Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда тумандаги “Тоза ичимлик сув”  УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилгани аниқланган. Улар  пулларни тегишли банк кассасига топширмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

11