Коронавирусдан кейин зарурий витаминлар маълум қилинди

649
(Янгиланган 16:16 02.08.2020)
Россиялик кардиологнинг сўзларига кўра, COVID-19 дан даволаниб чиққандан кейин ёмон аҳвол сақланиб қолинганда D витамини, В витаминлар гуруҳини ичишни тавсия қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тиббиёт фанлари номзоди, кардиолог Татьяна Рибка “Российская газета” нашрига берган интервьюсида коронавирусдан даволаниб чиққандан сўнг ичиш тавсия қилинган витаминларни маълум қилди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, агар бемор белгиланган тартибда COVID-19 дан даволанса, унинг учун касалликнинг оғир оқибатлари кам бўлади.

“Касалликдан кейин ёмон аҳвол сақланиб қолинганда D витамини, В витаминлар гуруҳини ичишни тавсия қилиш мумкин”, - деди у.

Бундан ташқари, шифокор меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилишни тавсия қилди. Кўпроқ сайр қилиш ҳам фойдали.

649
Теглар:
витамин, коронавирус
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента

Қозон шаҳридан чартер парвозларга чипта сотиш бошланди

22
UzAirways Октябр ойида "Қозон - Тошкент" йўналишида ҳафтага бир неча бор чартер парвозлар амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Қозон шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш бўйича чартер парвозларга билетлар сотиш бошланди деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airways.

Парвозлар 1 октябрдан қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади:

Қозон - Тошкент, HY 3650, 11:00 - 16:30. 

Авиакомпания сайтида маълум қилинишига кўра, парвозлар ҳафтада бир неча маротаба амалга оширилади в чипта нархи эконом класс учун 344 доллар, бизнес класс учун 554 долларни ташкил қилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россиянин Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳар куни парвозлар амалга оширилмоқда. Йўловчилардан COVID-19 касалланмагани тўғрисида маълумотнома талаб қилинади. Маълумотнома парвоздан 72 соат олдин олинган ПЗР ташҳиси асосида бўлиши керак.

 

22
Бухарский государственный медицинский институт имени Абу Али ибн Сино

Хорижда Ўзбекистон ОТМнинг илк филиали очилади

50
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти биринчилардан бўлиб хорижий мамлакатларда ўз филиалини очган ОТМ бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистондаги хорижий мамлакатларда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Институт Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади. 

Унга биноан 2020-2021 ўқув йилидан институт профессор-ўқитувчилари МББС (Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаври) дастури асосида ўқишга қабул қилинган Ҳиндистон фуқароларига ўз мамлакатларида таълим беришади. 

Келишувга биноан, Ноида халқаро университети таълим жараёни учун зарур инфратузилма, моддий-техник база, ўқув лабораториялари ҳамда клиник базалардан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатади. Ўқишга қабул қилинган талабалар биринчи икки йилни Ҳиндистонда, қолган 3 йилни эса Бухорода ўтказишади. 

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ноида халқаро университети ҳамда "PeopleHive" компанияси ўртасида имзоланган ушбу уч томонлама меморандум Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг халқаро жозибадорлигини таъминлашда, таълим экспорти орқали институт моддий барқарорликни оширишда ҳамда халқаро рейтингларда ўрин эгаллашига асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Бухоро давлат тиббиёт институти 2019 йилда Ҳиндистон фуқароларига таълим бериш ҳуқуқини берувчи Тиббиёт кенгаши аккредитациясидан ўтган эди. Ўтган ўқув йилида 50 га яқин Ҳиндистон фуқаролари ўқишга қабул қилинган.

50
Флаги Узбекистана и Таджикистана

Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди

0
Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди.

Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди.

“Фурсатдан фойдаланиб, жорий йилда сув танқис бўлишига қарамасдан, қўшимча сув етказиб берганингиз учун Тожикистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирамиз”, - деди у.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасида турли соҳаларда хусусан, илмий марказлар ўртасида тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Арипов навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилишини Тошкентда ўтказишни таклиф қилди.

“Пандемия вақтида бир биримизни қўллаб-қувватлаганимиз ҳамкорликнинг қай даражада мустаҳкам эканини билдиради. Ўзбекистон бу ҳамкорликни давом эттиришга тайёр”, — Ўзбекистон бош вазири.

Тожикистонда Ўзбекистон бунёд этган мактаб очилди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Душанбега ташриф буюргани хабар қилинган эди.

0