Евгений Тимаков, Врач-педиатр, инфекционист и вакцинолог, главный врач медцентра «Лидер-Медицина»

Россиянинг COVID-19'га қарши вакцинасини биринчи бўлиб ким олади?

1292
(Янгиланган 16:20 10.08.2020)
Шифокор-педиатр, инфекционист ва вакцинолог, "Лидер-Медицина" тиббий марказининг бош шифокори Евгений Тимаков РФда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцина ва бундан буён нималар кутилаётгани ҳақида гапириб берди.

Россия дунёда биринчи бўлиб COVID-19га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказади.

Гамалея номидаги Илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилган дори воситаси 12 август куни рўйхатга олинади. Ҳозирда синовнинг учинчи, якуний босқичи олиб борилмоқда.

Дори воситасини саноат кўламида ишлаб чиқариш сентябрда, коронавирусга қарши оммавий эмлаш эса Россияда октябрда бошланиши режалаштирилмоқда.

"Бу векторли вакцинадир. Унинг истиқболи катта, у тирик вакцина сингари иммунитетни вужудга келтиради. У хавфсиз. Клиник синовларнинг биринчи босқичи ўтиб бўлди, ҳозирда вакцина Соғлиқни сақлаш вазирлигида клиник синовларнинг кейинги босқичига ўтиш учун рўйхатга олинмоқда - энди одамларнинг катта миқдорида ўтказилади", - дейди россиялик шифокор Евгений Тимаков Sputnik радиоси эфирида.

Унинг сўзларига кўра, аввалига маълум бир гуруҳга кирувчи кўнгиллилар эмланади. Бундан кейингина аҳолини оммавий эмлаш ҳақида гапириш мумкин бўлади. Бироқ, мутахассиснинг фикрига кўра, бу тахминан 6 ойдан кейин амалга ошади.

"Ҳозирги кунда барча мамлакатларда вакциналарнинг клиник синовлари бўлиб ўтмоқда. Табиийки, ким биринчи бўлиб катта гуруҳларда ушбу синовларни ўтказса, у биринчи бўлиб бозорга чиқади. Аммо, биринчи навбатда, у мамлакат эҳтиёжлари учун ишлатилади, ундан кейингина у бозорга чиқади. Биринчи бўлиб хавф гуруҳига кирувчи одамлар - коронавирус инфекцияси билан доимий мулоқотда бўлганлар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар эмланади", - деб қўшимча қилди Тимаков.

Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини радиоподкастда тингланг.

Кто первым получит российскую вакцину от COVID-19 — ответ инфекциониста
1292
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1175)

Ўзбекистонда коронавирус: 30 сентябрь асосий хабарлари

337
Сутка давомида 363 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 717 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 363 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 48 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Жиззах вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 396 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 53 366 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

Айни пайтда 2 881 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 470 киши пандемия қурбони бўлди.

Абхазиядаги ўзбекистонликлар

Абхазия ҳудудида бўлиб турган 400 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишда кўмак бериш тўғрисидаги мурожаатлари келиб тушган.

ТИВ маълум қилишича, ёрдамга муҳтожлардан (аёллар, ҳомиладолар, қариялар ва болалар) иборат Ўзбекистон фуқароларининг биринчи гуруҳини шу йилнинг октябрь ойи бошларида Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилган.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 33,8 миллиондан ошди, 1 миллиондан ортиқ  киши вафот этди, 25,1 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,4 млн), Ҳиндистонда (6,2 млн), Бразилияда (4,8 млн).

337
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1175)
Абхазо-российская граница

ТИВ: Абхазиядаги фуқароларнинг биринчи гуруҳини октябрда қайтариш режалаштирилган

86
Абхазия ҳудудида бўлиб турган 400 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишда кўмак бериш тўғрисидаги мурожаати ҳал қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва Ростов-Дон шаҳридаги бош консулхонасига Абхазия ҳудудида бўлиб турган 400 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишда кўмак бериш тўғрисидаги мурожаатлари келиб тушди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу муаммони зудлик билан ҳал этиш мақсадида Россия томонига фуқароларни ватанга қайтариш учун уларнинг Россия чегарасини кесиб ўтишларига рухсат олиш юзасидан яна бир бор тегишли мурожаат юборилган.

“Ёрдамга муҳтожлардан (аёллар, ҳомиладолар, қариялар ва болалар) иборат Ўзбекистон фуқароларининг биринчи гуруҳини шу йилнинг октябрь ойи бошларида Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Хабарда қолган фуқаролар Россия томонидан давлат чегарасини транзит мақсадида кесиб ўтишга рухсат берилгандан кейин Ўзбекистонга қайтарилиши қўшимча қилинган.

86

Дунёда Тоғли Қорабоғ можаросига қандай муносабат билдирилди ва ким "оловга ёғ қуймоқда"?

0
(Янгиланган 19:40 30.09.2020)
Тоғли Қорабоғда отишма давом этаётган вақтда дунё ҳамжамияти Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик музокаралари олиб борилишини талаб қилмоқда. Тан олинмаган республикадаги вазиятнинг кескинлашувини БМТ, Европа Иттифоқи ва, албатта, Россия кузатмоқда.

Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Москва "кейинги қадамларни қўйиш учун" вазиятни баҳоламоқда. Айни пайтда, Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини очиқ эълон қилмоқда, Дмитрий Песков “оловга ёғ қуймасликка” чақирди.

Мунозарали ҳудуд атрофидаги воқеаларга халқаро муносабат - видеомизда.

0