Социальные сети

Кишининг ижтимоий тармоқлардаги барча аккаунтларини қандай топиш мумкин

450
(Янгиланган 14:00 15.10.2020)
Фотосурат ёрдамида кишини қидиргандан бирданига бир неча ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни топиш мумкин, дейди эксперт.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи "Интеллектуальный Резерв" компанияси директори Павел Мясоедов "Прайм" агентлигига бир киши ҳақида барча ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни қандай топиш мумкинлигини хабар қилди. 

Мясоедов айтишига қараганда бунинг учун унчалик кўп маълумот керак бўлмайди: исми, шарифи, туғилган санаси, шаҳар керак бўлади. Расм булса бу иш анча осонлашади. 

"Агар фотосурат бўлса, расмлар бўйича қидириш хизматидан фойдаланиш мумкин, масалан Googleда шунақа хизмат бор.  Одатда, одамлар ўзлари чиройли тушган суратлардан бир неча ижтимоий тармоқларда фойдаланишади - қаердадир аватаркада, қаердадир фотосуратлар бўлган папкада", - дейди эксперт. 

Фотосурат орқали қидиргандан бирданига бир неча ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни топиш мумкин.

Ижтимоий тармоқлар сўнгги йилларда ўта оммалашиб кетган. Фотокамерали смартфонлар пайдо бўлганидан сўнг ижтимоий тармоқлар ўзига хос ОАВ, кундалик, хуллас ўз эгаси ҳақида жуда кўпа нарса айтиб бериши мумкин бўлган улкан платформага айланди. Facebook ва бошқа айрим тармоқла ҳатто вафот этган кишилар ижтимоий тармоқларини у кишининг яқинлари учун меърос сифатида сақлаб қолиш таклифларини билдирмоқда. 

450

Ўзбекистонда коронавирус: 21 октябрь асосий хабарлари

446
Сутка давомида 222 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 134 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 222 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 831 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 11 нафари Тошкент вилоятида, 113 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 192 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 61 260 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 338 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 536 киши пандемия қурбони бўлди.

Чипта нархи

Uzbekistan airways Тошкент - Дубай - Тошкент йўналишида чипта нархини туширганини эълон қилди: эконом класс чипталар бир томонга 209 евро, икки томонга 319 евродан сотилади. Парвозлар 25 октябрдан бошлаб ҳафтасига 4 маротаба: душанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Ота-оналар йиғилиши

Карантин қоидалари юмшатилишига қарамасдан Махсус комиссиянинг баёнларида мактабларда оммавий тадбирлар ўтказилиши шу жумладан ота-оналар йиғилишларини ўтказиш тақиқланган.

Пандемия шароитига қарамасдан бугунги кунгда мавсумий касалликларни авж олишини ва коронавирус инфекцияси билан бирга учраши аянчли аҳволларга олиб келиши мумкин.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 41,0 миллиондан ошди, 1,1 миллион ортиқ киши вафот этди, 30,6 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,5 млн), Ҳиндистонда (7,7 млн), Бразилияда (5,3 млн).

446
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

COVID-19га қарши вакцина 4 хил одамга таъсир қилмайди

342
(Янгиланган 13:00 21.10.2020)
Иммунодефицит ҳис қилаётган кишилар учун COVID-19га қарши вакцина фойдасиз бўлиши мумкин - вирусолог.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Тиббиёт фанлари доктори, вирусолог Анатолий Альтштейн айтишига қараганда вакцинадан фойдаланиш айрим одамларга кутилган натижани бермаслиги мумкин. 

Вирусолог фикрига кўра, биринчи навбатда бу инсон организмининг антитаначалар ишлаб чиқариш қобилиятига боғлиқ. Организмида иммунодефицит мавжуд бўлган кишиларда вакцина етарли миқдорда ишлаб чиқилмаслиги мумкин. 

Мутахассис айтишига қараганда, иммунодефицит, аксарият ҳолларда, қуйидаги одамларда учрайди:

  • кекса ёшли кишиларда
  • қаттиқ асаблашаётган (стресс) кишиларда; 
  • яллиғланишга қарши дори ичаётган кишиларда; 
  • спиртли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган кишиларда;

Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина 11 август куни рўйхатга олинган эди. Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан одам аденовируси асосида яратилган вакцина бўлиб, у 2 босқичда киритилади. Ушбу вакцина ёши 65 ёшдан катта бўлган ҳамда аллергияси бўлган кишилар учун тавсия қилинмайди. 

"Вектор" Мирусология маркази томонидан ишлаб чиқилган иккинчи вакцина эса 14 октябр куни рўйхатга олинди. Бу мутлақ сунъий услубда яратилган вакцина бўлиб, алерргияси бор ҳамда кекса ёшли кишилар учун ҳам мос келади. 

Сеченов университети Статистика кафедраси бошлиғи Андрей Герасимов фикрига кўра, аҳоли орасида коронавирусга қарши мустаҳкам иммунитет пайдо бўлиши учун камида 64 % фуқаролар эмланиши керак. 

342
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

95
Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.

95