Вазирлик: Тошкентда йўловчиларга қўлқоп бепул берилади

108
Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Йўловчилар метро станцияларига киришда,  автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

“Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 19 октябрдан жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади.

108

Польшадан Ўзбекистонга гуманитар ёрдам олиб келинди

148
(Янгиланган 12:17 26.11.2020)
Польша Ўзбекистонга пандемияга қарши курашиш учун 214 минг долларлик миқдорида бўлган гуманитар ёрдам юборди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Польша коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди. Махсус самолёт республикага шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция воситалари, термометрлар ва дори-дармонларни етказиб берди, деб хабар қилди Польша ҳукумати.

1 / 4
Польша передала Узбекистану гуманитарную помощь для борьбы с COVID-19
Юкнинг умумий қиймати тахминан 214 минг долларни ташкил этади.

Қўшни Қозоғистон ҳам ёрдам етказилди - 53,4 минг доллар миқдорида дезинфекцияловчи воситалар ва дорилар юборилди.

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонскийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Польшанинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шериклар ҳисобланади, тақдим этилган гуманитар ёрдам  - бу мамлакат ҳукуматлари ўртасида халқаро бирдамлик белгисидир.

Шунингдек, Яблонский бу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги қадам бўлишига умид билдирди.

148
Футбол. ЧМ-2010. Матч Аргентина – Нигерия

Диего Марадонанинг ўлими: Месси, Ҳабиб, Тайсон ва бошқалар нима деди

344
(Янгиланган 12:35 26.11.2020)
Марадона билан хайирлашув маросими Буэнос-Айресдаги Каса Росада  президент саройида бўлиб ўтади. Унга бир миллиондан ортиқ киши келиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Кеча, 25 ноябр куни, футбол тарихида энг ёрқин юлдузлардан бири - Диего Армандо Марадона 60 ёшида вафот этди. 

Шифокорлар унинг ўткир юрак етишмовчилигидан вафот этганини қайд этишди. Аргентинада 3 кунлик мотам эълон қилинди. Марадона билан хайирлашув маросими Буэнос-Айресдаги Каса Росада  президент саройида бўлиб ўтади. Унга бир миллиондан ортиқ киши келиши кутилмоқда. "Наполи" стадионига Марадона номи қўйилиши мумкин. 

Марадонанинг ўлимига кўп спорт юлудзлари, сиёсатчилар ва бошқа машҳур кишилар муносабат билдирди. 

Майк Тайсон: "Марадона - сен менинг қаҳрамоним ва дўстим эдинг. Бизни ўхшатишарди. Энди мен сени соғинаман"

Пеле: "Мен катта дўстимни йўқотдим, дунё эса - афсонани", "Бир кун келиб биз осмонларда бирга ўйнаймиз"

Месси: "У биз билан қолади, чунки у абадий"

Роналду: "Тарихда энг яхши футболчилардан бири. У ҳақиқий сеҳргар эди. Афсуски жуда эрта кетди"

Ҳабиб: "Энг буюклардан бири. Миллионлаб одамлар футболни ўшани учун севиб қолишган"

Станислав Черчесов: "Марадонанинг тенги йўқ ўйини абадий эсимизда  қолади. Футбол даҳоси"

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Leo Messi (@leomessi)

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

344

Россия Қозоғистондаги полигонда янги ракетани синовдан ўтказди

0
(Янгиланган 14:25 26.11.2020)
Ракета синовлари Қозоғистондаги “Сари-Шаган” полигонида ўтказилди. Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда видео лавҳа тақдим этди.

"Янги ракетага қарши ракета ўз хусусиятларини ишончли тасдиқлади, жанговар экипаж шартли нишонга белгиланган аниқлик билан зарба бериб, вазифани муваффақиятли бажарди", - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Сўнгги марта октябр ойининг охирида айнан шу полигонда янги қурол синовидан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача, 2019 йилда ва 2017-2018 йилларда ракета учирилганди.

0