Қазғоқ хавфли касалликнинг аломати - Британия олимлари

558
(Янгиланган 14:02 19.11.2020)
Паркинсон касаллигининг аломатларидан бири - бу қазғоқ. Express бу касалликни ўрганиш бўйича Британия жамияти маълумотларига асосланиб мақола нашр этди.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Паркинсон касаллигининг аломатларидан бири - бу қазғоқ. Express бу касалликни ўрганиш бўйича тарқиқот ўтказган Британия жамияти маълумотларига асосланиб мақола нашр этди.

Себорей дерматити - енгил шаклда у қарғоқ шаклида намоён қилади, оғир ҳолатда - бош териси қизариб, тангача доғлар ҳосил бўлади, камдан-кам ҳолларда нам тошма пайдо бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, олимлар себорей дерматитнинг Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларга таъсир қилиш сабабини ҳозирча айта олмаяпти.

Себорей дерматит - бош терисининг яллиғланиш касаллиги. Касалликнинг сабаби кўпинча гормонал бузилиш. Яна бир сабаб - тестостерон, анаболик стероидлар ва глюкокортикостероидларни узоқ муддат давомида қабул қилиш.

Аввалроқ, америкалик тадқиқотчилар Паркинсон касаллигининг энг кенг тарқалган белгиларидан бири - сабабсиз терлаш эканлигини таъкидлашган эди.

Паркинсон касаллиги - бу марказий асаб тизимининг аста-секин ўсиб борувчи дегенератив хасталик. Унинг кўринишлари - бу ҳаракатланишнинг бузилиши, мушакларнинг оғриши ва уларнинг ихтиёрий қисқариши (тремор). Мувозанатни сақлаш қобилиятини бузилиши ҳам кўзатилиши мумкин.

558
Зима в Узбекистане

Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

14
(Янгиланган 15:05 26.11.2020)
Келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -2 ... +3 даража совиб кетиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет". 

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -5 -10 даража совуққача, кундуз кунлари - 2 ...+3 даражагача пасайиши кутилмоқда,- дейилган хабарда. 

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучили бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги ўртача 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

14

Польшадан Ўзбекистонга гуманитар ёрдам олиб келинди

158
(Янгиланган 12:17 26.11.2020)
Польша Ўзбекистонга пандемияга қарши курашиш учун 214 минг долларлик миқдорида бўлган гуманитар ёрдам юборди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Польша коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди. Махсус самолёт республикага шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция воситалари, термометрлар ва дори-дармонларни етказиб берди, деб хабар қилди Польша ҳукумати.

1 / 4
Польша передала Узбекистану гуманитарную помощь для борьбы с COVID-19
Юкнинг умумий қиймати тахминан 214 минг долларни ташкил этади.

Қўшни Қозоғистон ҳам ёрдам етказилди - 53,4 минг доллар миқдорида дезинфекцияловчи воситалар ва дорилар юборилди.

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонскийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Польшанинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шериклар ҳисобланади, тақдим этилган гуманитар ёрдам  - бу мамлакат ҳукуматлари ўртасида халқаро бирдамлик белгисидир.

Шунингдек, Яблонский бу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги қадам бўлишига умид билдирди.

158