Вакцинация

Ўзбекистонда коронавирус: 20 ноябрь асосий хабарлари

580
(Янгиланган 19:51 20.11.2020)
Ўзбекистонда яна 76 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 147 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

20 ноябрь coaт 13:00 га қадар 63 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 147 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Андижон вилоятида 3 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 26 нафар, Тошкент шаҳрида 32 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 68 327 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 218 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 602 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 56,9 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 36,5 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (11,7 млн), Ҳиндистонда (9,0 млн), Бразилияда (6,0 млн).

580
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1283)
Зима в Узбекистане

Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

8
(Янгиланган 15:05 26.11.2020)
Келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -2 ... +3 даража совиб кетиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет". 

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -5 -10 даража совуққача, кундуз кунлари - 2 ...+3 даражагача пасайиши кутилмоқда,- дейилган хабарда. 

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучили бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги ўртача 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

8

Польшадан Ўзбекистонга гуманитар ёрдам олиб келинди

154
(Янгиланган 12:17 26.11.2020)
Польша Ўзбекистонга пандемияга қарши курашиш учун 214 минг долларлик миқдорида бўлган гуманитар ёрдам юборди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Польша коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди. Махсус самолёт республикага шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция воситалари, термометрлар ва дори-дармонларни етказиб берди, деб хабар қилди Польша ҳукумати.

1 / 4
Польша передала Узбекистану гуманитарную помощь для борьбы с COVID-19
Юкнинг умумий қиймати тахминан 214 минг долларни ташкил этади.

Қўшни Қозоғистон ҳам ёрдам етказилди - 53,4 минг доллар миқдорида дезинфекцияловчи воситалар ва дорилар юборилди.

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонскийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Польшанинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шериклар ҳисобланади, тақдим этилган гуманитар ёрдам  - бу мамлакат ҳукуматлари ўртасида халқаро бирдамлик белгисидир.

Шунингдек, Яблонский бу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги қадам бўлишига умид билдирди.

154