Apple iPhone 6 и iPhone 6 plus

Ижтимоий тармоқлар ва смартфондаги ўйинлар одам хулқ-атворига қандай таъсир қилади?

121
Муаллифлар фикрига кўра, смартфонлардан фойдаланиш ва ғайриихтиёрий тарзда қарор қабул қилиш ўртасидаги боғлиқлик борасида тобора ортиб бораётган далилларни тўлдирган

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда ўтирадиган ёки смартфондаги ўйинларни яхши кўрадиган одамлар  импульсивлик(таъсирчанлик), ўзини бошқаришнинг бузилиши ва зудлик билан мукофотланишга талпиниш билан ажралиб туради, деб ёзади Прайм агентлиги Берлин Озод университети олимларига асосланган ҳолда.

Тадқиқотда 101 кўнгилли иштирок этган ва бу олимларга 10 кун давомида уларнинг смартфонидан маълумотларни тўплашга имкон берган. Тадқиқот иштирокчиларининг барчаси қатор тест ва топшириқлардан ўтишган, олимлар шу тариқа уларнинг ўз-ўзини назорат қилишлари ва мукофотланишга нисбатан муносабатини баҳолашган.

Аниқланишича, телефонда кўп вақтини ўтказадиган иштирокчилар кейин катта мукофотни олгандан кўра, ҳозирнинг ўзида кичик мукофотни танлашга мойил экан. Таъкидланишича, улар телефондан фойдаланиш вақтида ёки ўйин ўйнаётган ёки ижтимоий тармоқда ўтирган бўладилар. Ўз навбатида, ўз-ўзини бошқариш бўйича юқори даражани кўрсатган тадқиқот иштирокчилари смартфонда анча кам вақт ўтказган.

Муаллифларнинг айтишича, тадқиқот натижалари смартфондан фойдаланиш ва ғайри табиий равишда қарор қабул қилиш ўртасидаги боғлиқлик борасида тобора сони ортиб бораётган далилларни тўлдирган. Улар, бу сингари импульсивлик, мақсадга эришиш учун қулай бўлмаган хулқ атворга таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

121
Зима в Узбекистане

Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

33
(Янгиланган 15:05 26.11.2020)
Келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -2 ... +3 даража совиб кетиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет". 

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -5 -10 даража совуққача, кундуз кунлари - 2 ...+3 даражагача пасайиши кутилмоқда,- дейилган хабарда. 

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучили бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги ўртача 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

33

Польшадан Ўзбекистонга гуманитар ёрдам олиб келинди

168
(Янгиланган 12:17 26.11.2020)
Польша Ўзбекистонга пандемияга қарши курашиш учун 214 минг долларлик миқдорида бўлган гуманитар ёрдам юборди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Польша коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди. Махсус самолёт республикага шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция воситалари, термометрлар ва дори-дармонларни етказиб берди, деб хабар қилди Польша ҳукумати.

1 / 4
Польша передала Узбекистану гуманитарную помощь для борьбы с COVID-19
Юкнинг умумий қиймати тахминан 214 минг долларни ташкил этади.

Қўшни Қозоғистон ҳам ёрдам етказилди - 53,4 минг доллар миқдорида дезинфекцияловчи воситалар ва дорилар юборилди.

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонскийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Польшанинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шериклар ҳисобланади, тақдим этилган гуманитар ёрдам  - бу мамлакат ҳукуматлари ўртасида халқаро бирдамлик белгисидир.

Шунингдек, Яблонский бу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги қадам бўлишига умид билдирди.

168