Ученый берет мазок из ротовой полости летучей мыши

БССТ экспертлари COVID-19нинг “энг асосий” манбасини айтишди

666
(Янгиланган 19:56 11.01.2021)
Кўршапалаклар тўпланадиган жойлар COVID-19 келиб чиқишининг энг катта манбаи ҳисобланади - Марион Купманс.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Кўршапалаклар тўпланадиган жойлар COVID-19 келиб чиқишининг энг катта манбаи ҳисобланади, деди Хитойга сафарга отлаган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро эксперт гуруҳи Марион Купманс.

"Албатта, вирус қаердан келиб чиққанлиги ҳақида версиялар мавжуд, эҳтимол бу Кўршапалаклар яшайдиган жойлар", - деди Купманс CGTNга берган интервюсида.

Душанба куни ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси БССТ экспертлари делегацияси 14 январ куни Хитойга етиб боришини маълум қилди.

Улар янги коронавируснинг келиб чиқишини аниқлашади. Гуруҳга Япония, Қатар, АҚШ, Германия, Вьетнам, Австралия, Нидерландия, Буюк Британия ва Дания вакиллари киради. Россия номидан гуруҳни Пастер номидаги Санкт-Петербург эпидемиология ва микробиология институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Владимир Дедков иштирок этади.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати ЖССТга мамлакатнинг марказий қисмида Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалгани ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу янги коронавирус. ЖССТ бу касалликни халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат деб тан олди ва бу касалликка расмий ном - COVID-19 берди.

Хитой Фан ва технологиялар вазирлигининг илмий-техник ривожланиш бўлими бошлиғи У Юанбин кўршапалаклар коронавируснинг асосий манбаси деган фикр билдирган.

Бундан ташқари, Хитой бир гуруҳ олимлари панголин коронавирус эҳтимолий тарқатувчиси бўлиши мумкин деган таҳмин илгари суришганди. Панголин янги коронавирус геном кетма-кетлиги касал одам коронавируснинг геномига 99% ўхшаш эканлигини аниқладилар. Панголинлар - Осиё ва Африкада кенг тарқалган зирҳли сут эмизувчи ҳайвон ва чумолихўр қариндошлари ҳисобланади. Улар асосан ҳашаротлар билан озиқланади.

 

666
Теглар:
ЖССТ, Хитой, кўршапалак, коронавирус пандемияси
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
Зима в Ташкенте

Дам олиш кунлари Ўзбекистон Россиядан келган совуқ антициклон таъсирида бўлади

22
Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудидан кириб келган совуқ антициклон таъсири остида бўлади.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудидан кириб келган совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида кўп ҳудудларида қор ёғиши кузатилади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати 2-5 даража совуқ бўлади.

Эртага Ўзбекистон ҳудудларига совуқ атмосфера фронти таъсири сақланиб туради, республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.

Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси 5-10даража гача бўлган совуқ кузатилади, кундузи ҳаво бироз манфий қийматларгача исийди ва 0-3 даража илиқ атрофида.

Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага паст бўлади.

22
Теглар:
қор, Об-ҳаво, Тошкент, Ўзбекистон

Мактаблар аҳволига қараб 8та тоифага бўлинган вазирлик

65
(Янгиланган 17:29 22.01.2021)
Энг оғир вазият - кичик мактаб филиалларида бўлгани сабаб, ушбу филиаллар ўрнига катта синфлар ҳам ўқиши мумкин бўлган 200 ўринли мактаблар қуришни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистонда мактаблар умумий ҳолати, мавжуд инфратузилмаси ва бошқа  кўрсатгичлари бўйича ўзига хос сифат тоифаларига бўлинган ва уларни янгилаш вазият энг ёмон бўлган жойлардан бошланмоқда.

Бу ҳақида Халқ таълими вазири ўринбосари Иброхим Жураев АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

"Мактабларнинг инфратузилмаси бўйича, яъни талаб этиладиган ўқувчилар сиғими, спорт зали, филиали, иситиш тизими, умуман мактабнинг тўлиқ фаолияти учун зарурий шароит ҳолати бўйича таҳлиллар мавжуд.

Мактаблар ҳолатини бирма-бир кўриб, хатловдан ўтказиб, ўзимиз учун алоҳида категоряларга ажратиб олганмиз. Ўта оғир, оғир, ўрта, яхши ва жуда яхши – деган тоифаларга ажратиб олганмиз.  

Очиқ айтиш керак, ўта оғир ва оғир ҳолатлар ҳам мавжуд. Ўта оғир тоифага мактаб филиаллари киритилган. Аҳволи аянчли бўлган мактабларимиз ҳам бор. Олдин аҳолини ҳашар йўли билан жалб этиш орқали 20, 30, 50 та болага мўлжалланган мактаб филиаллари қурилган.

Энди бу филиаллар ўрнига шу маҳалла ва атрофда яшайдиган 5-11 синф ўқувчилари узоққа қатнаб ўқимаслиги учун камида 200 қувватга эга мактабларни қуриш режалаштирилган.

Бунинг яна бир эътиборли жиҳати — яхши, замонавий мактаб бўлганидан сўнг малакали ўқитувчиларни жалб қилиш имконияти мавжуд бўлади", - дейди вазир ўринбосари.

2018-2020 йилларда республика бўйича 294 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилган. Бугунги кунда Республикада  10 мингдан ортиқ мактаб фаолият юритмоқда.

65