Главное здание Санкт-Петербургского Государственного университета на Васильевском острове в Санкт-Петербурге

Тошкентда 2021 йилда Санкт-Петербург университети филиали очилади

92
Филиалнинг асосий йўналишларидан бири шарқ тиллари филологияси, мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти, аниқ фанлар каби йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашдир.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев қарори билан Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.

Шарқ тиллари филологияси, мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти, биотиббиёт, аниқ фанлар каби йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Филиалнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Филиалда:

  • таълим жараёни “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Университет) томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлари асосида рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб борилади;
  • кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида кадрлар тайёрланади;
  • таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга қабул параметрлари Филиал томонидан тасдиқланади.

Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бунда давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади.

Тўлов-контракт миқдори Филиал томонидан белгиланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

92

Республикадаги мактаблар аҳволига қараб 8та тоифага бўлинган вазирлик

13
(Янгиланган 16:16 22.01.2021)
Энг оғир вазият - кичик мактаб филиалларида бўлгани сабаб, ушбу филиаллар ўрнига катта синфлар ҳам ўқиши мумкин бўлган 200 ўринли мактаблар қуришни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистонда мактаблар умумий ҳолати, мавжуд инфратузилмаси ва бошқа  кўрсатгичлари бўйича ўзига хос сифат тоифаларига бўлинган ва уларни янгилаш вазият энг ёмон бўлган жойлардан бошланмоқда.

Бу ҳақида Халқ таълими вазири ўринбосари Иброхим Жураев АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

"Мактабларнинг инфратузилмаси бўйича, яъни талаб этиладиган ўқувчилар сиғими, спорт зали, филиали, иситиш тизими, умуман мактабнинг тўлиқ фаолияти учун зарурий шароит ҳолати бўйича таҳлиллар мавжуд.

Мактаблар ҳолатини бирма-бир кўриб, хатловдан ўтказиб, ўзимиз учун алоҳида категоряларга ажратиб олганмиз. Ўта оғир, оғир, ўрта, яхши ва жуда яхши – деган тоифаларга ажратиб олганмиз.  

Очиқ айтиш керак, ўта оғир ва оғир ҳолатлар ҳам мавжуд. Ўта оғир тоифага мактаб филиаллари киритилган. Аҳволи аянчли бўлган мактабларимиз ҳам бор. Олдин аҳолини ҳашар йўли билан жалб этиш орқали 20, 30, 50 та болага мўлжалланган мактаб филиаллари қурилган.

Энди бу филиаллар ўрнига шу маҳалла ва атрофда яшайдиган 5-11 синф ўқувчилари узоққа қатнаб ўқимаслиги учун камида 200 қувватга эга мактабларни қуриш режалаштирилган.

Бунинг яна бир эътиборли жиҳати — яхши, замонавий мактаб бўлганидан сўнг малакали ўқитувчиларни жалб қилиш имконияти мавжуд бўлади", - дейди вазир ўринбосари.

2018-2020 йилларда республика бўйича 294 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилган. Бугунги кунда Республикада  10 мингдан ортиқ мактаб фаолият юритмоқда.

13

Президент Бухорода ёш дастурчилар билан суҳбатлашди

93
Бухоро IT Parkида ўқувчи, талаба ва фрилансер дастурчилар робототехника, веб дизайн ва профессионал дастурлашни ўрганади.

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига амалга оширилаётган ташрифи доирасида Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park ни бориб кўрди.

IT Parkнинг Бухоро филиалида ўқувчилар, талабалар ва фрилансер дастурчилар ўйинлар орқали ахборот технологияларига қизиқтирилади, кейин ўқитилиб, лойиҳалар ишлаб чиқишга ўргатилади. Бу ерда ёш ҳаваскорлар, робототехниклар, веб дизайнерлар, профессионал дастурчилар йиғилган.

– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент шунингдек долзарб иқтисодий-ижтимоий масалалар бўйича ёш дастурчиларга буюртма бериш, маблағ, энергия ресурслари ва вақтни тежовчи дастурий маҳсулотлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Айни дамда Bukhara City мажмуасида IT Park учун янги 9 ва 12 қаватли замонавий бинолар қурилмоқда. Мажмуада коворкинг маркази, офислар, меҳмонхона, ресторан ва спорт заллари бўлади. У ерда 700 дан зиёд иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

 

93