Военнослужащий ВС Узбекистана во время состязания кинологов на конкурсе «Верный друг» АрМИ-2019

Қизиқ ҳолат: Ўзбекистонлик кинологлар учинчи эмас, иккинчи ўрин билан тақдирланди

562
(Янгиланган 11:48 12.08.2019)
Аввалроқ мусобақада ўзбекистонлик кинологлар 3-ўринни қўлга киритгани хабар қилинган эди. Аммо тақдирлаш маросимида ҳакамлар қарорларини ўзгартиришди.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган “Содиқ дўст” мусобақаси ўзбекистонлик кинологлар учинчи эмас, иккинчи ўрин билан тақдирланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Аввалроқ унда ўзбекистонлик кинологлар 3-ўринни қўлга киритгани хабар қилинган эди.

Аммо 11 август куни бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида қизиқ бир ҳолат бўлди. Яъни унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган кинологлар 3-ўринга эмас, шоҳсупанинг 2-ўринига муносиб кўрилди.

Гап шундаки, якунда Ўзбекистон билан Беларусь жамоалари деярли тенг балл йиғишган эди. Шунга кўра, биринчи ўринни Россия Федерацияси, иккинчи ўринни Беларусь ва учинчи ўринни Ўзбекистон жамоаси қўлга киритгани ойдинлашди. Аммо 11 августда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Ўзбекистон номидан қатнашган шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Содиқ Дилмуродовнинг “Клифт” лақабли хизмат ити билан рекорд ўрнатгани ҳакамлар ҳайъатининг қарори ўзгаришига сабаб бўлди.

562
Мавзу:
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)
Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

94
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

94
Теглар:
коронавирус, футбол

"Ростов" Шомуродовни сотишдан бош тортди 

237
(Янгиланган 10:25 10.07.2020)
Бельгиянинг "Гент" клуби Шомуродов учун 5 млн евро таклиф қилган эди. "Ростов" - йўқ деб жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. "Ростов" футбол клуби Элдор Шомуродовни Бельгиянинг "Гент" клубига сотишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВЛари.  

Маълум бўлишича "Гент" Шомуродов учун 5 млн. Евро таклиф қилган. 2 млн бошидан ва яна 1,5 миллиондан 2 йил давомида тўлаш шарти билан. Ростов футбол клуби ушбу таклифга - "йўқ" деб жавоб берган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" жамоасида тўп сурган Элдор Шомуродовни "Ростов" 2017 йилда 300 минг еврога сотиб  олган эди. Шомуродовнинг Россия клуби билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. 

Ушбу мавсумда Шомуродов Россиянинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди. Ростов жамоаси учун ўтказган 25 матчида 11 та гол урди ва 6та натижали узатма амалга оширди. 

Маълумот учун, интервьюларда Шомуродовнинг ўзи бир неча бор Европа жамоаларида тўп суришни орзу қилишини хабар қилган эди. 

237