Лионель Месси

Тергов вақтида “Барселона”дан кетиш ҳақида ўйладим Месси

287
“Барселона” клуби сардори Лионел Месси унга нисбатан солиқ тергови юритилаётган пайтда клубдан кетиш ҳақида ўйлаганлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. “Барселона” клуби капитани Лионел Месси унга нисбатан солиқ тергови юритилаётган пайтда клубдан кетиш ҳақида ўйлаганлигини маълум қилди. Спорт РИА Новости хабарига асосан.

2016 йилда суд солиқлардан бўйин товлаганлиги юзасидан Месси 21 ой қамоқ ва 2 миллион евро жаримага тортишга ҳукм чиқарди.

Испания қонунчилигига асосан агар озодликдан маҳрум этиш жазоси икки йилдан ошмаса ва айбланувчи биринчи марта судланган бўлса унга жазо шартли чорага алмаштирилиши мумкин.

Месси 250 минг евро жарима тўлади.

“Тўғрисини айтганда, ўша вақтда клубдан кетиш ҳақида ўйлагандим. Барселона учун эмас, Испаниядан кетишни хоҳлагандим. Назаримда, улар менга ёмон муносабатда бўлишди, мен бу ерда қолишни истамадим. Турли вариантлар ҳақида ўйладим, бироқ бирорта расмий таклиф олмадим, чунки ҳамма мен клубда қолишни хоҳлаганимни билишган”, - дейди футболчи.  

"Барселона" таркибида Месси ўн марта Испания чемпионлигини қўлга киритди, тўрт марта Чемпионлар Лигасида, олти марта Испания кубогида ғолиб чиқди.

Аргентиналик "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

287
Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

100
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

100
Теглар:
коронавирус, футбол

"Ростов" Шомуродовни сотишдан бош тортди 

238
(Янгиланган 10:25 10.07.2020)
Бельгиянинг "Гент" клуби Шомуродов учун 5 млн евро таклиф қилган эди. "Ростов" - йўқ деб жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. "Ростов" футбол клуби Элдор Шомуродовни Бельгиянинг "Гент" клубига сотишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВЛари.  

Маълум бўлишича "Гент" Шомуродов учун 5 млн. Евро таклиф қилган. 2 млн бошидан ва яна 1,5 миллиондан 2 йил давомида тўлаш шарти билан. Ростов футбол клуби ушбу таклифга - "йўқ" деб жавоб берган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" жамоасида тўп сурган Элдор Шомуродовни "Ростов" 2017 йилда 300 минг еврога сотиб  олган эди. Шомуродовнинг Россия клуби билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. 

Ушбу мавсумда Шомуродов Россиянинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди. Ростов жамоаси учун ўтказган 25 матчида 11 та гол урди ва 6та натижали узатма амалга оширди. 

Маълумот учун, интервьюларда Шомуродовнинг ўзи бир неча бор Европа жамоаларида тўп суришни орзу қилишини хабар қилган эди. 

238