Футбольные мячи

Дарвозабон зарбаси стадион томини синдирди - видео

870
(Янгиланган 20:14 18.11.2019)
Англиянинг "Нанитон Боро" клубининг дарвозабони тарихдаги энг ёмон пеналтини амалга оширди ва тўп зарбаси стадион томини синдирди.

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Англиянинг еттинчи дивизионида иштирок этадиган “Нанитон Боро” дарвозабони пеналтини жуда ёмон амалга оширди. Р-Спорт хабарига асосан.

"Стратфорд Таун" билан учрашувда мезбонлар 11 метрлик жарима зарбасини дарвозабон Тони Бридинга ишониб топширишди.

Футболчининг зарбаси дарвоза тепасига ўтиб, стадионнинг лампасига бориб урилди ва уни тўғри мухлислар устига қулатди.

Интернет мухлислари бу пеналтини “тарихдаги энг ёмон пеналти” деб аташди.

Ҳеч ким жароҳатланмади. “Нанитон” жамоаси 2:0 ҳисобда ғалаб қозонди.

870