Эльдор Шомуродов

Шомуродов яқин кунларда Италияга келади “Женоа” директори

169
(Янгиланган 11:45 01.10.2020)
“Женоа” спорт директори Италия футбол клуби тез орада Элдор Шомуродов транферини амалга оширишини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. “Женоа” спорт директори Даниэле Фаджиано Metaraitings порталига берган интервьюсида Италия футбол клуби тез орада Элдор Шомуродов транферини амалга оширишини тасдиқлади.

“Биз битим шартларини келишиб олдик. Ўйлайманки, яқин кунларда Шомуродов Италияга келади. Умид қиламанки, бу жуда тез орада рўй беради”, - деди Фаджиано.

Маълумотларга қараганда, "Женоа" футболчига йилига 700-800 минг евро маош таклиф қилмоқда. Унинг трансфери учун 9 млн евро сарфлайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг “Ростов” клубида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи  Элдор Шомуродов А Серияси клубига ўтиши мумкинлиги ва уннга “Женоа” клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

169
Чемпион UFC в легком весе Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов ўзбекистонлик жангчи-қизга омад тилади

324
(Янгиланган 15:40 21.10.2020)
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик спортчи Лилия Шакировага UFC’даги дебют жангида омад тилади.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш бўйича ММА жангчиси, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик спортчи Лилия Шакировага бўлажак беллашувда омад тилади.

Бир неча кундан сўнг, 24 октябрда Лилия Шакирова UFC-254 турнирида иштирок этади, унинг рақиби - америкалик Лорен Мерфи.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг ўзи эса америкалик Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади.

Нурмагомедов аралаш яккакураш йўналишидаги карьерасида 28 жанг ўтказди, уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Гэтжи эса 22 та жангда ғалаба қозониб, 2 та жангда мағлубият аламини тортди.

324
Элдор Шомуродов дебютировал в матче между Дженоа и Вероной

Элдор Шомуродов А Серияда дебют қилди

169
(Янгиланган 12:47 20.10.2020)
Элдор Шомуродов Италия А Серияси тарихида асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик илк футболчи бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Футбол бўйича Италия А Сериясининг 4-турида “Женоа” ва “Верона” ўзаро тўқнашди.

Ушбу ўйинда генуяликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов дебют учрашувини ўтказди.  У А Серия тарихида асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик илк футболчи бўлди.

Асосийда таркибда майдонга тушган Элдор 63-дақиқада захирага олинди. Учрашувда эса ҳисоб очилмади.

Ушбу дурангдан кейин “Женоа” А Серия турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилган.

Клуб кейинги турда “Интер”га қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ёзги трансферлар ойнаси вақтида “Ростов”дан итальян клубига ўтган эди.

169
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

92
Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.

92