Куала-Лумпур ночная сцена

Ўзбекистон ҳаво йўллари Индонезияга парвоз қила бошлади

120
Ўзбекистон ҳаво йўллари Индонезия ва Малайзиядан мусулмонлар Ўзбекистонга келиб кетиши учун қулай парвоз жорий этди.  

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Ўзбекистон хаво йуллари Жакартага парвозларини бошлади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати Sputnik мухбирига.

“Тошкент – Жакарта – Тошкент” доимий парвозлари 1 майдан бошлаб ҳафтасига икки маротаба – чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Парвозлар  қуйидги жадвал бўйича Куала – Лумпур шаҳри орқали амалга оширилади:

Чоршанба:       HY-551 Тошкент 06:45 –  Жакарта 21:00 (Куала-Лумпур орқали)

                             HY-552 Жакарта 22:30 – Тошкент 07:00 (пайшанба).

Пайшанба:       HY-553 Тошкент 21:25 – Жакарта 09:25 (жума)

              (жума)    HY-554 Жакарта 10:50 – Тошкент 21:35 (Куала-Лумпур орқали).

Юқордаги жадвал Ўзбекистон ҳаво йўллари Индонезия ва Малайзиядан мусулмонларни Ўзбекистонга дам олиш кунлари келиб кетиши ёки “кичик ҳаж” сафари уюштириш учун қулай тузилган.  

120
Регистан. Самарканд

“Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди

61
(Янгиланган 09:47 28.09.2020)
“Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилади ва совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди.

ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун таъсис этилган “Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди. 

Ушбу кўкрак нишони билан Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар соҳа ривожига қўшаётган хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун мукофотланади.

Мукофотлар, кеча 27 сентябрь халқаро Туризм кунида топширилди. 2020 йилда ушбу мукофот билан тақдирланганлар орасида япониялик кинорежиссер, туркиялик мутахассис, хорижда ўзбек таомлари ресторани очган тадбиркор, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси, бир қатор туризм объектлари ва турфирма раҳбарлари ҳамда давлат хизматчилари бор. Тақдирларганларнинг рўйхати билан батафсил Туризмни ривожлантириш қўймитаси саҳифасида танишиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан таъсис этилган эди. “Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилиб, совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди. 

61
Открытие горнолыжного курорта Амирсой в Ташкентской области

"Amirsoy" тоғ-чанғи курорти янада кенгайтирилади - Ҳукумат қарори

185
(Янгиланган 10:35 19.09.2020)
Тоғ-чанғи курорти мажмуасини кенгайтиришни назарда тутувчи лойиҳанинг умумий қиймати 75 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. "Amirsoy" тоғ-чанғи курортининг 2-босқичини амалга оширишга доир Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Туризм давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

"Amirsoy" тоғ-чанғи курорти мажмуасини кенгайтиришни назарда тутувчи лойиҳанинг умумий қиймати 75 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Лойиҳа доирасида: 4 ресторан; тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар, офислар ва савдо майдонаридан иборат 500 ўринга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ; осма йўллар, тоғ-чанғи кўтаргичлар, шунингдек, 16.8 км узунликдаги тоғ-чанғи трассалари; бассейнлар барпо этиш режалаштирилган.

Шунингдек, лойиҳа ташаббускорига қурилиш-монтаж ишлари ва келгусида лойиҳани эксплуатация қилиш жараёнида ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш бўйича масъулият юклатилди.

185

Путин COVID-19 га қарши эмлангандан сўнг Жанубий Кореяга боришга ваъда берди

8
(Янгиланган 16:36 29.09.2020)
Аввалроқ Жанубий Корея президенти маъмурияти Путин кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан телефон орқали суҳбат чоғида Кореяга боришга тайёрлигини билдирганини хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳақиқатдан ҳам Жанубий Корея етакчисига коронавирусга қарши эмлангандан сўнг Сеулга боришга ваъда берди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти маъмурияти Путин кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлиши муносабати билан телефон орқали суҳбат чоғида Кореяга боришга тайёрлигини билдирганини хабар қилган эди.

“Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, Путин кеча унинг жанубий кореялик ҳамкасби тиклаган амалдаги таклифномага эга. Ва Путин у эмланиш ҳақида қарор қабул қилгач, пайти келиб бу илтифотли таклифдан албатта фойдаланиш ниятида эканини тасдиқлади”, - деди Песков РИА Новостига.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, Россияда “Вектор” маркази томонидан яратилган вакцина клиник синовдан ўтмоқда. Куни кеча Россия ССВ Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсатнома берди.

8
Теглар:
Жанубий Корея, Путин, Спутник V, коронавирус, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси