Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги фильмда суратга тушади

394
(Янгиланган 17:05 15.06.2019)
Француз компанияси республиканинг маданий ва тарихий мероси ҳақида фильм олиш учун Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Франциянинг "B-Tween" продюсерлик компанияси фильм суратга олиш мақсадида Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига ташкилотчилар хабар берди.

Ҳужжатли фильм Ўзбекистоннинг маданий, пазандалик ва тарихий анъаналарига бағишланади. Фильм съёмкаси ишларида таниқли француз актери Жерар Депардье қатнашади. Ушбу лойиҳа "Uzbekistan Airways" МАК ва Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида амалга оширилмоқда.

"Ипак йўли" деб номланган фильмда машҳур актёр Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилади. Лойиҳа режасига кўра, у Тошкент, Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилади.

Хабарда айтилишича, ушбу фильм Ўзбекистоннинг ёрқин ташриф қоғозига айланиши кутилмоқда.

394