Пассажиры выходят с самолета в международном аэропорту в селе Тамчи, Иссык-Кульской области

Иссиқ-кўл аэропортига биринчи ўзбекистонлик сайёҳлар келди фото

528
(Янгиланган 12:17 05.07.2019)
Авиақатнов мунтазам бўлади: самолёт 27 июндан 6 сентябргача ҳар пайшанба куни парвоз қилади.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. “Иссиқ-кўл” халқаро аэропортида Тошкентдан учиб келган биринчи йўловчиларни қабул қилди.

Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон “Манас” халқаро аэропорти матбуот хизматига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 27 июнь куни аэропортда Тошкентдан келган биринчи чартер рейс тантанали равишда кутиб олинди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Airbus A320 самолётида 133 йўловчи олиб келинди.

Авиақатнов мунтазам бўлади: рейс 27 июндан 6 сентябргача ҳар пайшанба кунлари амалга оширилади.

528

Кения ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига карантинсиз киришга рухсат берди

244
Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Кения ҳукумати 5 августдан бошлаб ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига мажбурий карантинсиз киришга рухсат берди. Бу ҳақда АТОР хабар бермоқда.

Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

Кенияга борадиган туристлар коронавирус йўқлиги қайд этилган инглиз тилидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим. Бундай маълумотнома парвоздан 96 соат олдин олиниши лозим.

Найробига кириб келган сайёҳларнинг барчасини иссиғи ўлчанади, ва COVID-19 белгилари аниқланмаганида, улар ўз таътилларини эркин давом эттиришлари мумкин бўлади. Агар туристда тест натижалари бўлмаса, ортга қайтиб кетиш ёки ўз ҳисобидан икки ҳафталик карантинни ўтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси аниқлангач, 2020 йил 16 мартдан эътиборан дунёнинг барча мамлакатлари билан авиа- ва автомобиль-қатновларини тўхтатди. 30 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.

244

Туристлар чегаралар очилгач қаерда дам олмоқчи - сўров натижаси

446
Ҳукуматдаги манбалардан олинган маълумотлар асосида ОАВда берилаётган хабарларга кўра, тез кунларда Венгрия, Мальдив ороллари, Жанубий Корея ва БААга парвозларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Онлайн-сервис орқали сўроққа тутилган туристлар, яқин кунларда қатор давлатлар билан авиа-парвозлар қайта тикланадиган бўлса, ёз ойига доир режаларингизни ўзгартиришга тайёрмисиз, деган саволга жавоб бердилар, деб хабар қилган OneTwoTrip.

ОАВда "ҳукуматдаги манбаларга таянган ҳолда" берилаётган хабарларга кўра, тез кунларда Венгрия, Мальдив ороллари, Жанубий Корея ва БААга парвозларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Компания мутахассислари 2200 нафар фойдаланувчилар орасида тадқиқот ўтказган ва иштирокчиларнинг 79 фоизи юқорида санаб ўтилган давлатларда бўлишни исташлари маълум бўлган.

Шу билан бирга туристларнинг деярли тенг ярми (45 фоизи), агар ушбу парвозларга август ойи давомида рухсат берилса, у ҳолда улар ҳордиқ чиқаришга доир режаларини ўзгартирмасликларини айтишган.

Сўровда қатнашганларнинг аксари (77 фоизи) пандемия вақтида чет элга саёҳат қилиш истаги уларда ўз жозибадорлигини йўқотмаганини айтишган. Шу билан бирга, саёҳатчиларнинг 63 фоизи чет давлатларга кузга қадар сафарга боришни хоҳламаган бўлишларини тан олганлар.

Туристлар фикрича, тез орада Таиландга сафарни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Сўроққа тутилганларнинг чорак қисми шундай фикрда. Туристларнинг ҳар бешинчиси Греция биринчи бўлиб ўз чегарасини очишини билдирган.

Овоз беришда иштирок этганларнинг 12 фоизи Испанияга сафар қилиш истагини билдирган, Мальта, Хорватия ва Черногория учун туристларнинг саккиз фоизи овоз берган. Шу йили саёҳатчилар боришни истаган мамлакатлар орасида шунингдек, МДҲ давлатлари, Шри-Ланка, Кипр, Доминикана, Вьетнам, Мексика, Куба, Марокаш ва Япония санаб ўтилган.

446
Премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли РУз Сардор Умурзаков

Ўзбекистон ҳукумати ва ўзбек диаспораси ташкилотлари мулоқоти: нималарга келишилди

7
Бу каби шаклда мулоқот Россияда илк бор ўтказилмоқда. Асосий мақсад - мавжуд масала ва муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, конструктив фикр алмашиш ва таклифларни амалга ошириш бўйича истиқболли ҳамкорликни ривожлантириш.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматининг аъзолари, вазирлик, идора ва хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда 70 дан ортиқ ўзбек диаспораси ташкилотлари (юртдошлар уюшмалари) раҳбарлари ва вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бу каби шаклда мулоқот Россияда илк бор ўтказилмоқда. Асосий мақсад - мавжуд масала ва муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, конструктив фикр алмашиш ва таклифларни амалга ошириш бўйича истиқболли ҳамкорликни ривожлантириш.

Анжуманда пандемиянинг бугунги ҳолати билан боғлиқ мавзулар, Россиядаги ўзбек диаспорасининг масала ва таклифлари муҳокама қилинди. Тезкор ечимларни талаб қиладиган масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, масъул ижрочилар тайинланди.

Ўзбек диаспораси вакиллари Россияда яшаш ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилаш, мамлакатлар ўртасида маданий алмашинувни кучайтириш ва ҳуқуқий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ғоя ва таклифларни тилга олди.

Видеоконференция иштирокчилари чет элда яшаётган ватандошлар билан ҳамкорлик қилиш йўналиши бўйича Ўзбекистон давлат сиёсатининг қабул қилинган концепциясига кўра, ватандошларни бандлик, ижтимоий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш механизмларини назарда тутувчи батафсил дастур ишлаб чиқилаётганлигини таъкидлади.

Мулоқот якунида бир қатор келишувларга эришилди, жумладан:

  • меҳнат миграцияси соҳасидаги жараёнларнинг самарадорлигини ошириш, пандемия шароитида мигрантларнинг бандлигини ва уларнинг Россияда бўлишини таъминлаш масалаларининг ечимларни топиш;
  • мигрант ишчиларнинг чет элга кетишидан олдин меҳнат қилиш учун тил ва касб бўйича тайёрлаш;
  • хориждаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш;
  • меҳнат миграциясига кетган фуқароларни суғурта қилиш орқали ҳимоялаш механизмларини яратиш;
  • инвестиция ва бизнес лойиҳаларида ватандошлар билан ҳамкорлик қилиш, таълим, фан, маданият ва ижтимоий ташаббуслар бўйича тажриба алмашиш;
  • Ўзбекистонда хориждан келган ватандошлар томонидан тадбиркорлик, илмий, маърифий ва маданий фаолиятни амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликда амалга ошириш учун ўзбек маданияти ва тили, санъати, анъаналари ва ўзбек миллий пазандачилик санъатини ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Келажакда республика давлат органлари, дипломатик ваколатхоналари ва хориждаги ватандошлар уюшмалари ўртасида тезкор ва тўсиқсиз фикр ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш учун мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва виртуал мулоқотнинг бошқа усулларидан фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

7