Туризм хизматлари экспорти 1 миллиард доллардан ошди Аккулов

217
(Янгиланган 19:07 09.07.2019)
Ўзбекистон 2025 йилга келиб сайёҳлар сонини 4 баравар оширишни режалаштирган (2017 йилга нисбатан).

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Ўзбекистонда ўтган йилда туризм хизматлари экспорти салкам икки баравар ошди, деди Туризм қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Аккулов.

“Ўзбекистонда 2018 йилда туризм хизматлари экспорти 546 млн. доллардан 1 млрд 40 млн. долларгача ошди, бу бир йил олдингига нисбатан салкам икки баравар кўп. Ушбу йилнинг 5 ойи давомида ўсиш 29 %ни ташкил қилди”, - деди Аккулов.

Туризм қўмитаси раиси сўзларига кўра, бундай ўсишга, албатта, Ўзбекистон ҳукумати томонидан туризмни ривожлантириш учун қўйилган тўғри қадамлар сабаб бўлган.

Хусусан, 65 та мамлакат билан виза тартибининг бекор қилиниши, 77 мамлакат билан электрон виза тартиби киритилиши, туризм соҳасида янги корхоналар ташкил қилиниши, меҳмонхоналар қурилишига давлат томонидан ёрдам берилиши натижасда соҳа илдам ривожланган.

2018 йил давомида туристик ташкилотлар сони 25%га ошиб, 1000тани ташкил этган. Бу йил уларнинг сони яна 218тага ошган. Шунингдек, республика бўйича меҳмонхоналар сони 991тага етказилган. 2019 йил охирида уларнинг номер фонди миқдори 24 мингтага етиши керак.

Туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш учун турли соҳаларда 20 та имтиёзлар белгиланган. Улар орасида энг эътиборлиси – меҳмонхона қурган тадбиркорлар харажатларидан ҳар бир 3* номер учун давлат бюджетидан 40 млн сўм 4* номер учун эса – 65 млн сўм қайтарилишини алоҳида айтиб ўтиш керак.   

Агар меҳмонхона дунёда машҳур меҳмонхона брендлари остида очилган бўлса ҳар бир 3* ва 4* номер учун қўшимча 200 ва 400  доллар йиллик роялти тўловлари тўланар экан.

Келажак мақсадлари

Аккулов айтишига қараганда, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон ЯИМида туриз улушини икки баравар ошириш, яъни 2,3 %дан 5 %гача. 2025 йилга келиб Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар сонини 9 миллион кишига етказиш режалаштирилган. 2019 йилда 5 миллион киши келиши кутилмоқда.

2025 йилгача мўлжалланган туризмни ривожлантириш концепциясида операторлар сонини 1 676 тага, меҳмонхоналар сонини  3 000 тага етказиш режалаштирилган.

Аккулов айтишига қараганда, Ўзбекистонда ички туризмни ривожантиришга ҳам ката эътибор берилмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”, давлат дастури амалга оширилмоқда. Ушбу дастур орқали юқори туризм мавсумидан бошқа вақтда меҳмонхоналар ва туризм объектлари хизматларидан фойдаланиш даражасини ошириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 7,4 мингта маданий мерос объектлари бор. 4та шаҳар ЮНЕСКО умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

217