Международный фестиваль Волшебство танца состоится в комплексе Ичан Кала в Хиве с 7 по 9 сентября

TopGear ва National Geographic Ўзбекистонни янада машҳур қилишга ёрдам беради

182
(Янгиланган 11:09 18.09.2019)
Ўзбекистон имижини шакллантириш ҳамда унинг жаҳон бозорида танилишини ошириш мақсадида «TopGear», «Вокруг Света», «NationalGeographic» каби машҳур платформалар билан ҳамкорликда ишлаш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Дунёнинг энг машҳур медиа брендлари Ўзбекистоннинг туристик тарғиботига жалб қилинади, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси.

Ўзбекистон ҳақида ноёб дастурлар тайёрлаш ҳамда уларни дунёнинг машҳур телеканалларида намойиш қилиш мақсадида «TopGear», «ВокругСвета», «NationalGeographic» каби таниқли телеканал ва кўрсатувлар вакилларини юртимизга жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкони эса мамлакатнинг ҳар қандай соҳасини ривожлантиришда муваффақиятли мисол бўлиб хизмат қилмоқда. Бу хизматдан туризм сектори учун фойдаланиш заруратини қайд этиш муҳим аҳамиятга эга, зеро ахборот ёрдамида мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ҳам оғзаки, ҳам визуал, ҳам ёзма етказиш мумкин.

Ахборот бозоридан фойдаланган ҳолда, мамлакат туристик салоҳиятини тезкор суръатларда ошириш мумкин, бу айниқса туристик реклама мақсадига етишиш учун муҳим. Шу муносабат билан Ўзбекистон имижини шакллантириш ҳамда унинг жаҳон бозорида танилишини ошириш мақсадида «TopGear», «Вокруг Света», «NationalGeographic» каби машҳур платформалар билан ҳамкорликда ишлаш ва Ўзбекистон ҳақида ноёб дастурлар тайёрлаш мамлакат туристик салоҳияти тарғиботида самарали ёндашув ҳисобланади.

Рекламанинг ушбу тури ҳар доим ахборот майдонининг бир қисми бўлиб қолади ва бу охир-оқибат турли платформалардан (телевизорлар, планшетлар, компьютерлар ва ҳ.к.) томоша қилувчи аудиториянинг юқори қамровига олиб келади, дейилган хабарда.  

 

182

Кения ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига карантинсиз киришга рухсат берди

253
Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Кения ҳукумати 5 августдан бошлаб ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига мажбурий карантинсиз киришга рухсат берди. Бу ҳақда АТОР хабар бермоқда.

Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

Кенияга борадиган туристлар коронавирус йўқлиги қайд этилган инглиз тилидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим. Бундай маълумотнома парвоздан 96 соат олдин олиниши лозим.

Найробига кириб келган сайёҳларнинг барчасини иссиғи ўлчанади, ва COVID-19 белгилари аниқланмаганида, улар ўз таътилларини эркин давом эттиришлари мумкин бўлади. Агар туристда тест натижалари бўлмаса, ортга қайтиб кетиш ёки ўз ҳисобидан икки ҳафталик карантинни ўтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси аниқлангач, 2020 йил 16 мартдан эътиборан дунёнинг барча мамлакатлари билан авиа- ва автомобиль-қатновларини тўхтатди. 30 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.

253

Туристлар чегаралар очилгач қаерда дам олмоқчи - сўров натижаси

450
Ҳукуматдаги манбалардан олинган маълумотлар асосида ОАВда берилаётган хабарларга кўра, тез кунларда Венгрия, Мальдив ороллари, Жанубий Корея ва БААга парвозларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Онлайн-сервис орқали сўроққа тутилган туристлар, яқин кунларда қатор давлатлар билан авиа-парвозлар қайта тикланадиган бўлса, ёз ойига доир режаларингизни ўзгартиришга тайёрмисиз, деган саволга жавоб бердилар, деб хабар қилган OneTwoTrip.

ОАВда "ҳукуматдаги манбаларга таянган ҳолда" берилаётган хабарларга кўра, тез кунларда Венгрия, Мальдив ороллари, Жанубий Корея ва БААга парвозларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Компания мутахассислари 2200 нафар фойдаланувчилар орасида тадқиқот ўтказган ва иштирокчиларнинг 79 фоизи юқорида санаб ўтилган давлатларда бўлишни исташлари маълум бўлган.

Шу билан бирга туристларнинг деярли тенг ярми (45 фоизи), агар ушбу парвозларга август ойи давомида рухсат берилса, у ҳолда улар ҳордиқ чиқаришга доир режаларини ўзгартирмасликларини айтишган.

Сўровда қатнашганларнинг аксари (77 фоизи) пандемия вақтида чет элга саёҳат қилиш истаги уларда ўз жозибадорлигини йўқотмаганини айтишган. Шу билан бирга, саёҳатчиларнинг 63 фоизи чет давлатларга кузга қадар сафарга боришни хоҳламаган бўлишларини тан олганлар.

Туристлар фикрича, тез орада Таиландга сафарни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Сўроққа тутилганларнинг чорак қисми шундай фикрда. Туристларнинг ҳар бешинчиси Греция биринчи бўлиб ўз чегарасини очишини билдирган.

Овоз беришда иштирок этганларнинг 12 фоизи Испанияга сафар қилиш истагини билдирган, Мальта, Хорватия ва Черногория учун туристларнинг саккиз фоизи овоз берган. Шу йили саёҳатчилар боришни истаган мамлакатлар орасида шунингдек, МДҲ давлатлари, Шри-Ланка, Кипр, Доминикана, Вьетнам, Мексика, Куба, Марокаш ва Япония санаб ўтилган.

450

Энди шимол томондан: Россия қирувчиси АҚШ самолётини тўхтатди

442
(Янгиланган 22:20 13.08.2020)
Россия МиГ-31бм қирувчи самолёти Баренц денгизи устида чегарага яқинлашиб келаётган АҚШ разведка самолётини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия қирувчилари Баренц денгизи осмонидан АҚШ самолётини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерациясининг Миллий мудофаа назорати марказига асосан хабар қилди.

13 август куни Россиянинг Баренц денгизидаги нейтрал сувлар устидан фазовий назорат қилиш мосламалари Россия Федерациясининг давлат чегарасига яқинлашаётган нишонни пайқаб қолди. Нишонни аниқлаш учун Шимолий флотнинг ҳаво мудофаа кучлари навбатчиликда бўлган МиГ-31бм қирувчи самолёт ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчи экипажи хавфсиз масофада АҚШнинг Р-8А "Посейдон" самолётини аниқлади.

Америка самолёти Россия Федерациясининг давлат чегарасидан бурилгандан сўнг, Россия қирувчиси аэродромга қайтди. Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолётининг парвози ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий мувофиқ амалга оширилди.

Америка ҳарбий самолётига Россия Федерациясининг давлат чегарасини бузишга йўл қўйилмади.

АҚШ ва НАТО самолётлари Россия чегараси яқинида мунтазам равишда разведкани амалга оширадилар. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ҳудуди яқинида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия Мудофаа вазирлигининг базалар атрофида қайд этилган.

442