Город Бангкок

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун аэропортда кириш визаларини беришни бекор қилди

176
Таиланд Қироллиги Ҳукумати 18 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Visa on Arrival) расмийлаштириш тартибини бекор қилди.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Таиландга боришни режалаштираётган фуқароларга мурожаат қилиб, Қироллик виза бериш тартибини кучайтирганини маълум қилди.

Мамлакатнинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Таиланд Қироллиги Ҳукумати 18 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Visa on Arrival) расмийлаштириш тартибини бекор қилган. Бунга дунё бўйлаб COVID-19 коронавирусининг тарқалиши сабаб бўлган.

Таъкидланишича, Таиланд томони мазкур мамлакатларнинг фуқароларига кириш визаларини қиролликнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан бирида расмийлаштиришни тавсия қилмоқда. Ушбу жараён номаълум муддатга жорий қилинмоқда ва коронавирус тарқалиши даражасининг пасайганидан кейин қайта кўриб чиқилади.

ТИВ Таиланд, Камбоджа ва Лаос ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатнинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонасига +66-2-675-39-95 ва +66-9-5502-6770 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

176
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (547)