Назакет Мамедова – политолог

Туркий тилли мамлакатлар Евроосиёга қўшилгани маъқул озарбайжонлик сиёсатшунос

862
(Янгиланган 19:39 18.10.2019)
Атлантизм ҳозирда чуқур инқироз гирдобида. Бундай вазиятда Евроосиё лойиҳаси қайта тикланиши учун барча имкониятларга эга.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон ушбу йил Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашига аъзо бўлди. Ташкилотнинг асосий мақсади – ушбу мамлакатлар ўртасида ҳартомонлама шерикликни ривож топтириш.

Ўзбекистон Туркий Кенгашга нега аъзо бўлди?

“Туркий мамлакатлар умумий илдизларга, тил, маданият ва тарихий ўтмишга эга. Бу эса гуманитар алоқаларни ривожлантириш учун қўшимча имконият ҳамдир. Интеграция аломатларини аллақачон кузатиб турибмиз ва бу жараён муваффақиятли кечаётганлигини ҳам қайд этиш керак”, - деди сиёсатшунос Назакет Мамедова Sputnik билан суҳбати давомида.

Унинг сўзларига қараганда, Ғарбнинг ўзида ҳам атлантизм чуқур инқирозни бошдан кечираётгани тан олинмоқда.

Қолаверса, ҳеч кимга сир эмас, Европанинг ичида ихтилоф шаклланиб бўлган ва бундай вазиятда Евроосиё лойиҳаси қайта тикланиши учун барча шароитлар мавжуд, дея қўшимча қилди Мамедова. Туркий тилли мамлакатлар бунинг учун зарур имкониятларга, тарихий негиз ва барча асосларга эга. “Ўйлашимча, Евроосиё иттифоқи доирасида бирлашиш Озарбайжон ва бошқа туркий тилли мамлакатлар учун ҳозирда энг мақбул вариантдир”, - сўзига якун ясади мутахассис.

Глазьев: ЕОИИ Ўзбекистондан конкрет ташаббусларни кутиб қолади

Бир неча вақт илгари, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов республиканинг Туркий кенгаш аъзолари билан ўзаро алоқаси тамоман мантиқий ва манфаатли стратегияга асосланишини қайд этганди. У тарих, анъаналар, маданият, тил кабилардаги умумийлик ҳамда савдо-иқтисодий ва транспорт ҳамда таълим соҳаларида янада самарали ҳамкорликни ўз ичига олган прагматик манфаатнинг мавжудлигини бундай бирдамликка асослар қаторида келтириб ўтган эди.

862