Москвадаги кўргазмада Путин лимузини намойиш қилинди

736
(Янгиланган 17:49 13.08.2019)
ВДНХда Россия Федерал қўриқлаш хизмати ҳисобида бўлган автомобилларнинг ретро кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазмада меҳмонлар эътиборига чор Россияси ва совет даври автомобиллари, шунингдек замонавий Aurus автомобили ҳавола этилди.

Aurus лимузини 2018 йилда Владимир Путин инаугурацияси учун махсус ишлаб чиқилган.

736

“Ҳаммаси учун раҳмат, Элдор”: “Ростов” Шомуродов билан хайрлашди видео

24
Элдор Шомуродов ўз фаолиятини Италиянинг “Женоа” клубида давом эттиради. “Ростов” ва “Женоа” футболчининг трансфери борасида келишувга эришди.

Ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришди.

Клуб Шомуродов жамоа аъзолари билан хайрлашаётган видеони эълон қилди. Спортчи Россия клуби мухлисларига мурожжат қилди ва уларга миннатдорчилик билдирди.

Шомуродов яқин кунларда Италияга келади – “Женоа” директори

“Менинг голларимдан кейинги сизнинг ҳис-туйғуларингизни ёдда сақлайман. Ҳеч қачон унутмайман. Сизга энг эзгу тилакларни тилаб қоламан. <...> Ҳозир олға қадам босиш вақти келди, лекин бу мен клубни унутаман дегани эмас. Мен ҳамиша “Ростов”нинг мухлиси бўлиб қоламан”, - деди футболчи.

Шомуродов мухлислар, жамоадошлари ва мураббийларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

​Ўзбекистонлик футболчи 2017 йилдан бери “Ростов” сафида ҳаракат қилиб келаётган эди. Бу вақт оралиғида Элдор 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ҳамда 12 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

24

Дунёда Тоғли Қорабоғ можаросига қандай муносабат билдирилди ва ким "оловга ёғ қуймоқда"?

730
(Янгиланган 19:40 30.09.2020)
Тоғли Қорабоғда отишма давом этаётган вақтда дунё ҳамжамияти Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик музокаралари олиб борилишини талаб қилмоқда. Тан олинмаган республикадаги вазиятнинг кескинлашувини БМТ, Европа Иттифоқи ва, албатта, Россия кузатмоқда.

Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Москва "кейинги қадамларни қўйиш учун" вазиятни баҳоламоқда. Айни пайтда, Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини очиқ эълон қилмоқда, Дмитрий Песков “оловга ёғ қуймасликка” чақирди.

Мунозарали ҳудуд атрофидаги воқеаларга халқаро муносабат - видеомизда.

730