Қувонч кўз ёшлари, рақс ва дўппилар: ўзбек танкчилари ғалабани қандай қарши олишди

2779
(Янгиланган 22:19 16.08.2019)
“Танк биатлони” финал баҳсидаги ғалабани ўзбекистонлик танкчилар катта қувонч билан қарши олишди.

Ҳарбийлар рақсга тушиб, қўшиқлар куйлашди, хушхабарни айтиш учун яқинларига қўнғироқ қилишди.

Ўзбекистон жамоаси халқаро армия ўйинлари “Танк биатлони”да илк бор иштирок этишига қарамасдан финал босқичига чиқди. Қизғин ва шиддатли беллашувда ғалаб қозонди.

Сўнгги баҳсда ўзбекистонлик танкчилар Вьетнам, Угарда ва Куба ҳарбийларини ортда қолдирди. Ўзбекистон танкчилари 2 соат 7 дақиқа 22 сония ичида маррага биринчи бўлиб етиб келишди, 24 нишондан 13 тасини яксон қилишди.

Ўзбек танкчилари ғалабани қандай қарши олганини Sputnik лавҳасида томоша қилишингиз мумкин.

2779
Мавзу:
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)