Доғистонда ёш жангарининг қўлга олиниши махсус амалиётдан лавҳа

978
Кеча “Ислом давлати” террорчилик уюшмасининг 19 ёшли аъзоси махфий жойдан жуда кучли портлаш қурилмасини олишга уринаётган пайтда қўлга олинди.

Аввалроқ Доғистонда Россия Федерал Хавфсизлик хизмати ходимлари республика ҳудудида теракт ҳужумини уюштирмоқчи бўлган “Ислом давлати”* террорчилик уюшмаси аъзосини қўлга олгани ҳақида хабар берган эдик.

ФХХ хизмати 2000 йилда туғилган жангарининг қўлга олиш амалиёти тасвирга олинган видеони намойиш этди.

Ўзи олиб кетаётган пакетда нима борлиги билиш ёки билмаслиги ҳақида саволга у портловчи модда бор деб жавоб қайтарган. Унинг сўзларига кўра, нима қилиш кераклиги унга Суриядан туриб ёзиб туришган.

Аниқлик киритилишича, террорчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳаллий ҳокимият ходимларига нисбатан терактни амалга оширишни режалаштирган.

*Россияда тақиқланган ташкилот

978