Шавкат Мирзиёев иқтисодчи сифатида ЕОИИ фойдаси ва хатарини тушунади - Матвиенко

1309
(Янгиланган 00:10 03.10.2019)
Россия Федерацияси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар натижалари ҳақида сўзлади. Учрашувда республиканинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши эҳтимоли масаласи ва шартлари муҳокама этилган.

Россия парламенти Юқори палатаси спикери сўзларига кўра, Тошкентнинг ушбу интеграллашув жараёнга қизиқиши бор, аммо бу каби муҳим қадам жуда синчков таҳлилни талаб этади.

"Президент билан бу мураккаб мавзуга бир неча маротаба қайтдик. Шавкат Мирзиёев яхши иқтисодчи иқтисодчи сифатида ҳозирги савдо-иқтисодий шароитларда интеграциясиз яшаш мумкин эмаслигини яққол тушунади, бироқ якуний қарорни қабул қилиш учун турли соҳалар, меҳнат бозорида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий хатарлар ва салбий оқибатларни таҳлил қилиб чиқиш лозим. Ҳозирда Россия томонидан бош вазир ўринбосари Антон Силуанов раҳбарлигида Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши учун имкон қадар оптимал шарт-шароитларни яратиш устида иш олиб бораётган икки томонлама гуруҳ фаолият олиб бораяпти. Фикримча, йил якунига қадар таҳлилий ишлар ўз якунига етади", - деб қайд этди Валентина Матвиенко Sputnik Ўзбекистон мухбири саволига жавоб берар экан.

Шу билан бирга, у ҳар қандай ҳолатда ҳам сўнгги қарорни Тошкент қабул қилишини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчилари сонини кенгайтириш масаласи унга аъзо барча давлатлар томонидан, алоҳида тармоқларда мавжуд рақобат туфайли юзага келиши мумкин бўлган мураккабликларни ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади.

"ЕОИИ — бу шунчаки имзо чекиш орқали интеграция иттифоқига қўшилиш дегани эмас. Ҳаммасини обдон чамалаб, ҳисоблаб чиқиш лозим — бу онгли ёндашув ва биз уни тушунамиз ва тўлалигича қўллаб-қувватлаймиз", - деб хотима қилди РФ ФК раиси.

Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи 3 октябрга қадар давом этади.

1309
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (51)

Ан-12 ва Ан-26 ҳарбий самолётларининг паст баландликдаги парвози - видео

240
(Янгиланган 18:58 20.10.2020)
Ан-12 ва Ан-26 – совет даврида ишлаб чиқилган ҳарбий-транспорт самолётлари бўлиб, улар ҳарбий ва фавқулодда вазиятларда кенг қўлланилади.

Твер вилоятида жойлашган аэродромдан осмонга кўтарилган Ан-12 ва Ан-26 самолётларининг жуда паст парвози суратга олинди. Ҳарбий самолётлар ер юзидан 50 баланликда учиб ўтишди.

Авиацияда бундай парвозлар "бреющий", яъни соқол олувчи парвоз дейилади. Чунки бундай баландликда самолёттлар дарахтлар учига тегиб уларни синдириб кетиши мумкин. Шу сабабли ер юзига бундай яқин масофаларда парвоз қилиш жуда хавфли ҳисобланади.  

Ан-12 ва Ан-26 – совет даврида ишлаб чиқилган ҳарбий-транспорт самолётлари бўлиб, улар ҳарбий ва фавқулодда вазиятларда кенг қўлланилади. Ушбу самолётлар ёрдамида техника ва шахсий таркибни бир жойлан иккинчи жойга тезда етказиб бериш мумкин.

 

240

Тожикистондаги Россия ҳарбийларининг ўқув машғулоти - видео

365
(Янгиланган 10:06 19.10.2020)
Тожкистодаги 201-Россия ҳарбий базаси аскаралари тоғли ҳудудда душманни йўқ қилиш бўйича ўқув-машғулотлар ўтказди. 

Тожикистон ҳудудида жойлашган Россия 201-ҳарбий  базаси БТРлардан ўқ отиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказди. 

Тоғли ҳудудларида бўлиб ўтган машқларда жанговар машина экипажлари 30-ммли автоматик пушка ва 7,62ммли пулемётлардан нишонлар га ўқ узишди.  

Ҳарбийлар олдига душманнинг тоғ ҳудудларида 300 ва 1500 метр масофада жойлашган 300дан ортиқ статик ва ҳаракатланувчи нишонларни йўқ қилиш вазифаси қўйилган эди. Нишонлар рақибнинг "тирик кучлари",  енгил зирҳли техника ва "жиҳад-мобилларни" имитация қилди. 

365

Беларус чет элликларга COVID-19 ҳақидаги справкасиз транзит қилишга рухсат берди

52
Транзитни амалга ошираётган шахс Беларусдан 24 соат ичида транзит ўтишини ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади. Чипта, Беларус транзит визаси, йўл олинган мамлакат органининг расмий таклифномаси шундай ҳужжат сифатида қайдга олиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Беларус ҳукумати 22 октябрдан чет элликларга 24 соат давомида республика ҳудудидан COVID-19 коронавируси йўқлиги ҳақидаги маълумотномасиз транзитни амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда сешанба куни мамлакат чегара қўмитаси матбуот-хизмати хабар берди.

"22 октябр 00:00дан Беларусдан транзит ўтаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чегарада COVID-19 мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома керак бўлмайди. Шунингдек, бу шахсларга ўн кунлик ўз-ўзини яккалаш тартиби ҳам дахл қилмайди", - дейилади хабарда.

Юқоридаги ҳолатда Беларус орқали транзитни амалга ошираётган шахс Беларусдан 24 соат ичида транзит ўтишини ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади. Ўтиш ҳужжати (чипта), Беларус транзит визаси, шахс йўл олган мамлакат органи (ташкилоти)нинг расмий таклифномаси, соғломлаштирувчи муассасага йўлланма ва бошқа ҳужжатлар шундай ҳужжат сифатида қайдга олиниши мумкин.

24 соатлик транзитни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Беларусга маълумотномасиз ва ўз-ўзини яккалаш шартига амал қилмаган ҳолда кириб келишларига рухсат берилади. Аммо бу ҳолатда чегара хизматчилари мамлакатга кириб келган шахсга "ташриф буюрувчи анкетаси"ни беришади. Унда меҳмон "Беларусь Республикаси орқали 24 соатдан ошмайдиган транзит" ёзувини қолдириши лозим бўлади.

Шахс ушбу анкетани ўзида сақлаши ва мамлакатдан чиқиб кетаётганида чегара хизматчисига тақдим этиши керак бўлади.

Қайд этилишича, 24 соат ичида мамлакатдан чиқиб кетишга улгурмайдиган шахслар чегарада коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак бўлади. Бундай маълумотномани олиш учун соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш талаб этилади, деб таъкидланган хабарда.

52