Ўзбекистон биринчиликда: россияликлар таътилга тайёргарлик кўрмоқда

678
Грузия Россия билан парвозлар тўхтатилиши оқибатида миллионлаб зарарни ҳисоблаётган вақтда, бошқа айрим давлатлар янада кўпроқ саёҳларни қабул қилмоқда.

Олдинда ноябрь байрамлари ва россияликлар қисқа таътилларни ўтказиш учун турларни сотиб олмоқда. Энг оммабоп йўналишлар – Ўзбекистон, Молдова, Арманистон, Испания, Италия, Қозоғистон ва Германия.

Бир вақтлар етакчи бўлган Туркия, Грузия ва Болтиқбўйи давлатлар бу мавсумда россиялик сайёҳлар пулисиз қолди.

678
(3:24 / 23.93Mb / просмотров видео: 16461)

Минскдаги тартибсизликлар: сайловлардан кейин нималар юз берди - видео

247
(Янгиланган 12:43 10.08.2020)
Минскда exit poll’нинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг оппозиция етакчилари чақирувига биноан аҳоли “овозларни санаш жараёнини назорат қилиш учун” сайлов участкаларига келишни бошлади.

9 август соат 22да Минск марказидаги Ғалаба майдонида ОМОН ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилар ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томон файер улоқтиришди.

Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.

Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликларнинг ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

247

Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида сайловда овоз бериш учун турнақатор навбат видео

185
Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида президент сайловларида овоз беришни истаганлар навбати километрга чўзилди. Sputnik мухбири 3 мингдан 5 минг нафаргача сайловчиларни санади.

Бугун, 9 август куни президент сайловларининг асосий куни.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко, Сергей Черечень, Анна Канопацкая, Андрей Дмитриев, Светлана Тихановская.

МСК маълумотларига кўра, соат 14:00 да 65,19 фоиз сайловчилар овоз беришган.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

185

Ўзбекистонда коронавирус: 10 август асосий хабарлари

679
(Янгиланган 22:58 10.08.2020)
Бир сутка давомида 459 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 459 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида, 106 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 517 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 22 559 нафарга етди.

Айни пайтда 8 311 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ва 80 ёшли Х.А. (эркак), Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда вафот этди.

Ўзбекистонда жами 198 киши пандемия қурбони бўлди.

Муҳим ёрдам

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг штаб-квартираси, COVID-19га Бутунжаҳон бирдамлиги ва ҳаракати жамғармаси орқали, Ўзбекистонга умумий қиймати 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган яна бир инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу сафар Истамбулдан келган рейсда 500 дона кислород концентратори олиб келинди. Бундан ташқари, ҳафта охирига лабораторияда ишлатиладиган материалларидан иборат яна бир гуманитар ёрдам юки етказилади.

Қирғизистонга парвоз

Ўзбекистон ва Қувайт авиакомпаниялари Қирғизистонга мунтазам авиақатновларни қайта тиклашни таклиф қилди. Транспорт ва йўл вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори Курманбек Акишев маълум қилишича, Қувайт ва Ўзбекистоннинг биттадан компанияси мунтазам рейсларни қайта тиклаш таклифи билан мурожаат қилди. Таклифлар Коронавирусга қарши кураш республика штаби томонидан кўриб чиқилмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 19,9 миллиондан ошди, 731 минг киши вафот этди, 12,8 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,0 млн), Бразилияда (3,0 млн), Ҳиндистонда (2,2 млн).

679
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси