Шохона қабул ва совға: Путин Саудия Арабистонида қандай кутиб олинди

1202
(Янгиланган 14:13 15.10.2019)
Россия президенти Владимир Путин 12 йил давомида илк бор Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмон шарафига отлиқ ва фахрий ҳарбий оркестр саф тортди.

Владимир Путин Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан учрашди.

Томонлар йигирмадан ортиқ ҳужжат имзолади: нефть қазиб олувчи мамлакатларнинг узоқ муддатли ҳамкорлиги тўғрисидаги битим, Роскосмос ва Саудия космик комиссияси ўртасида космонавтика ва ГЛОНАСС глобал навигацион сунъий йўлдош тизимини молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баёнот.

Бундан ташқари, Россия ва Саудия Арабистони ўртасида стратегик ҳамкорлик дастури доирасида икки мамлакат энергетика вазирликлари ўртасида энергия соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди.

Москва ва Ар-Риёз икки давлат фуқароларига виза беришни соддалаштириш тўғрисида меморандумни имзолади.

Шунингдек, томонлар маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларида англашув меморандумларини имзолади.

1202