ОДКБ ҳарбийлари "террорчилар"ни додини берди - видео

542
Нижний Новгород яқинида Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистондан келган 3 минг ҳарбийлар иштирокида акситеррорчилик ўқув машғулотлари ўтказилди. Қўйилган барча вазифалар муваффақиятли бажарилди.

Маневр режасига асосан, Нижнегород вилоятидаги "Мулино" полигонида жангарилар гуруҳи бутун шаҳарни қўлга олди. Ҳарбий бўлинмалар "асирларни" озод қилди ва шартли террорчиларни зарарсизлантирди.

Кейинчалик ҳарбийлар "жангариларга" ёрдамга келган гуруҳларнинг зарбасини қайтаришди.

Машқларга ҳарбий қўшин, зирҳли техника, ҳарбий авиация жалб қилинди.

Энг қизиқарли ҳолатларни Sputnik видеосида томоша қилинг.

"Ўзаро муносабатлар-2019" комплекс машқларининг кейинги босқичлари ОДКБ таркибига кирувчи республикаларнинг ўқув полигонларида бўлиб ўтади.

Сентябрь ўрталарида Тўрақўрғон полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари иштирокида шу каби машғулотлар бўлиб ўтганди.

542