Тожикистондаги ҳарбий базага С-300 тизими жойлаштирилди видео

568
Россия Тожикистондаги ҳарбий базасига илк бор 30 та техник бирликдан иборат С-300 зенит-ракета дивизионини жойлаштирди.

Россия Афғонистон чегарасида жойлашган ҳарбий базасига илк бор С-300 зенит-ракета мажмуаларини жойлаштирди.

Тожикистонда жойлашган 201 - Россия ҳарбий  базаси ихтиёрига илк бор "С-300ПС" тизими етказиб берилди. 30 та техник бирликдан иборат дивизион Волгабўйи ҳудудидаги Марказий ҳарбий арсеналдан темир йўл транспорти ёрдамида етказиб берилади.   

С-300 Россиянинг 75-200 км масофаларда турли ҳаво ҳужуми воситаларидан ҳимоя қилувчи зенит-ракета тизимидир. ПС ушбу тизимнинг паст учувчи жисмларни аниқловчи мобил радарлар билан жиҳозланган модификациясидир. 

568

АҚШ сурияликларни “очликдан ўлдириш”га уриниш учун Россия ва Хитойни жазоламоқчи

535
(Янгиланган 20:33 10.07.2020)
Америка бош котиби БМТда вето қўйиш ҳуқуқини суиистеъмол қилаётгани учун Россия ва Хитойни жазолаш керак деб ҳисобламоқда.

Куни кеча давлатлар Сурияга гуманитар ёрдам етказиш бўйича резолюцияни блокладилар. Бельгия ва Германия томонидан Туркия-Сурия чегарасида 2та НЎП қолдиришни таклиф қилишди. Бироқ Москва ва Хитой бунга рози бўлмади. Россия ўз резолюция лойиҳасини тайёрлади.

Америкаликлар норозилигининг яширин сабаблари ҳақида – видеомиздан билиб олишингиз мумкин.

535

Ил-76 самолёти экипажи учувчилик санъатининг энг хавфли машқини бажарди - видео

875
(Янгиланган 19:28 09.07.2020)
Твер вилоятида ҳарбий транспорт самолётлари экипажларининг машқлари бўлиб ўтди: жами 10 та Ил-76 самолёти жалб қилинган.

Ил-76МД самолётларида учувчилар парвоз машғулотларининг энг қийин элементи – турпоқ ердан учиб чиқиш ва қўнишни амалга оширдилар.

Учиш-қўниш йўлагининг зичлиги аэродромнинг бетон қопламасидан жуда фарқ қилади, шунинг учун ерга қўниш олий учувчилик санъатининг энг хавфли элементи ҳисобланади.

Учувчилар самолётнинг оғирлиги, тезлик ва баландлик нисбатларини мустақил равишда ҳисоблаб чиқиши керак эди.

875