Ўзбек дзюдо афсонаси Ришод Собиров келажакдаги режалари ҳақида айтиб берди

352
(Янгиланган 14:13 31.10.2019)
Ўзбек дзюдо афсонаси, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров мураббийлик фаолияти ва келажакдаги режалари ҳақида айтиб берди.

Sputnik мухбири дзюдо бўйича мураббий Ришод Собиров билан учрашиб, у билан суҳбатлашди.

Ришод Собиров дзюдо бўйича Ўзбекистон шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилган. У халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган: икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Собиров эришган ютуқлари, мураббийлик фаолияти ва келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб берди.  

“Президентимиз Шавкат Миромонович Миллий гвардия қошидаги “Динамо”да Ришод Собиров номидаги дзюдо клубини очиб беришди. Ҳозирда бу клубда мураббий бўлиб ишлаяпман. Албатта бу менинг иккинчи уйим, ҳаётим, чунки дзюдо спорти мени кўп нарса ўргатди, дўстлар ортирдим. Дзюдо билан шуғулланган инсонлар, уйлайман, оилавий яқин бўлиб кетади, бу менинг иккинчи уйим, ватаним”, - деб таъкидлади мураббий.  

Собировнинг сўзларига кўра, уч йилдан бери мураббийлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

352