Киркоров кутилмаганда Юлдуз Усмонова концертига ташриф буюрди видео

1542
(Янгиланган 12:38 14.11.2019)
Россия эстрадаси қироли ўзининг вақти тиғиз бўлишига қарамасдан Юлдуз Усмонованинг Москвадаги концертига ташриф буюрди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг юбилейига бағишланган илк концерт дастурини Москвадаги "Крокус Сити Холл" мажмуасида ўтказди. Концерт бошланишидан аввал санъаткорни табриклаш учун гримёркага кутилмаганда унинг қадрдон дўсти, Россия халқ артисти Филипп Киркоров кириб келди. Учрашув жуда илиқ ва самимий кечди. Икки юлдуз эски хотираларни, жумладан, Киркоровнинг мусиқий танловда саралаш босқичидан ўта олмагани, Юлдуз Усмонова ўз чиқишлари билан барчани лол қолдиргани каби ёрқин воқеаларни ёдга олдилар.

"Мен гастролга учиб кетишим, аэропортга шошилаётганимга қарамай, сенинг олдингга келмаслигим мумкин эмасди. Мен сени кўришим ва бу воқеа билан табриклашим лозим. Сен Шарқнинг энг лобар қўшиқчисисан",  - деди Киркоров ва Усмоновага атиргуллардан ясалган ажойиб гулдастани ҳадя қилди.

Юлдуз Усмонова ҳам ўз ўрнида қадрдон дўстини мақтовларга кўмиб ташлади. Унга кўрсатилган эҳтиром ва эътибор учун Киркоровга миннатдорлик билдирди ва сирларга лиммо-лим бир гапни айтди.

"Мен эса сенга ўша режани ниҳоят амалга оширишингни тилайман. Сен халқга ўзингнинг ҳақиқий қалбингни кўрсатишинг керак", - деди Юлдуз Усмонова. Ўзбек примадоннасининг бу тилаги барча тўпланганларда катта қизиқиш уйғотди.

У Киркоровга Тошкентда концерт беришни таклиф этди, Киркоров бунга жавобан Ўзбекистонда декабрь ойида концерт дастури аллақачон режалаштирилгани ҳақида айтди.

Икки машҳур юлдузнинг самимий учрашуви қандай ўтганини Sputnik Ўзбекистон лавҳасида томоша қилинг.

Юлдуз Усмонова Москвадан сўнг Қозоғистон ва АҚШда ҳам концерт дастурларини тақдим этишни режалаштирган. Бугун эса Санкт-Петербургда навбатдаги концерт дастури режалаштирилган.

1542

Россия дунёда биринчи бўлиб COVID-19 га қарши вакцинани рўйхатга олди - видео

110
Россия президенти Владимир Путин дунёда биринчи коронавирусга қарши вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди.

Вакцина Россия Мудофаа вазирлиги ва Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди ва “Спутник V” деб номланди.

Вакцина кўнгиллиларда муваффақиятли синовдан ўтди. Синов иштирокчилари ўзларини яхши ҳис қилишаётганини айтишди ва эмлашдан кейин ҳеч қандай ножўя асоратларни сезишмаган. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, барча кўнгиллиларда COVID-19 га иммунитет ҳосил бўлган, вакцина эса ўзининг хавфсизлигини исботлаган.

Шунингдек, Россия вакцинасига дунёнинг кўплаб мамлакатлари қизиқиш билдирди, ҳозир уни бошқа давлатларда синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконияти борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Россияда Мудофаа вазирлиги ва Гамалея номидаги марказдан ташқари “Вектор” Новосибирск ДИМ ва Санкт-Петербург вакциналар ва зардоблар МИТ вакцина яратиш билан шуғулланмоқда. "Вектор"нинг учта вакцина

Россия вакцинаси 2 йилгача иммунитетни шакллантириши мумкин - Викулов

“Вектор”нинг учта вакцина прототипи бирламчи синовлардан ўтиб бўлди, энди илмий марказларда одамларда синовдан ўтказилмоқда.

110
(3:24 / 23.93Mb / просмотров видео: 20921)

Минскдаги тартибсизликлар: сайловлардан кейин нималар юз берди - видео

551
(Янгиланган 12:43 10.08.2020)
Минскда exit poll’нинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг оппозиция етакчилари чақирувига биноан аҳоли “овозларни санаш жараёнини назорат қилиш учун” сайлов участкаларига келишни бошлади.

9 август соат 22да Минск марказидаги Ғалаба майдонида ОМОН ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилар ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томон файер улоқтиришди.

Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.

Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликларнинг ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

551

Энди шимол томондан: Россия қирувчиси АҚШ самолётини тўхтатди

452
(Янгиланган 22:20 13.08.2020)
Россия МиГ-31бм қирувчи самолёти Баренц денгизи устида чегарага яқинлашиб келаётган АҚШ разведка самолётини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия қирувчилари Баренц денгизи осмонидан АҚШ самолётини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерациясининг Миллий мудофаа назорати марказига асосан хабар қилди.

13 август куни Россиянинг Баренц денгизидаги нейтрал сувлар устидан фазовий назорат қилиш мосламалари Россия Федерациясининг давлат чегарасига яқинлашаётган нишонни пайқаб қолди. Нишонни аниқлаш учун Шимолий флотнинг ҳаво мудофаа кучлари навбатчиликда бўлган МиГ-31бм қирувчи самолёт ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчи экипажи хавфсиз масофада АҚШнинг Р-8А "Посейдон" самолётини аниқлади.

Америка самолёти Россия Федерациясининг давлат чегарасидан бурилгандан сўнг, Россия қирувчиси аэродромга қайтди. Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолётининг парвози ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий мувофиқ амалга оширилди.

Америка ҳарбий самолётига Россия Федерациясининг давлат чегарасини бузишга йўл қўйилмади.

АҚШ ва НАТО самолётлари Россия чегараси яқинида мунтазам равишда разведкани амалга оширадилар. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ҳудуди яқинида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия Мудофаа вазирлигининг базалар атрофида қайд этилган.

452