Жанубий Осетиялик вундеркинд бола компьютердан тез ҳисоблайди

521
Денис Жабиев Цхинвалда яшайди. Кўринишидан оддий болакай ғаройиб истеъдодга эга - у мураккаб математик мисолларни жуда осонликча еча олади. Бу учун унга саноқли сониялар кифоя.

Денис ментал арифметика билан бир ярим йил олдин шуғуллана бошлаган, бугун эса учхонали сонли узундан узун мисолларни осонликча еча олади.

2019 йилнинг декабрида у ментал арифметика бўйича тўрт минг нафар ёш математиклар ўртасида Камбоджада ўтказилган жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган эди.

Битта мисолни ечиш учун ёш вундеркиндга атиги икки-уч сония етарли. Шубҳага ўрин йўқ - натижа тўғри бўлади!

Дениснинг айтишича, ментал арифметикани ўрганиши қийинчилик туғдирмаган. У ўз ютуқлари учун "Йил одами - 2019" мукофотига сазовор бўлди.

Митти даҳо мураккаб мисолларни энг қисқа муддатда қандай қилиб ечаётганини видео лавҳамизда томоша қилинг!

521