"Мўғул учбурчаги" сири ёки нима сабабдан Марказий Осиёда коронавирус йўқ

1707
(Янгиланган 10:11 11.03.2020)
Шу кунга қадар Марказий Осиёда бирорта ҳам коронавирус ҳолати аниқланмаган. Бунга "қуруқ ҳаво ва иқлим ёки исириқ" сабабчи бўлиши мумкин - БМТ вакциналар институти мутахассиси.

БМТнинг Халқаро вакциналар институти директори ўринбосари Михаил Фаворов Тошкентга келди. У Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов билан биргаликда матбуот анжумани ўтказди.

Мутахассис оддий тилда нима сабабдан Марказий Осиё ҳудудида бирорта ҳам коронавирус  ҳолати аниқланмаганини тушунтириб берди.

“Биз ўзбекистонлик ҳамкасабларимиз билан ғалати бир ҳолатни пайқадик - “Мўғул учбурчаги”га кирувчи мамлакатларда бирорта ҳам коронавирус ҳолати аниқланмаган. Биз бунинг сабаблари ҳақида узоқ ўйладик: бунга балким қуруқ ҳаво ва иқлим сабабчидир, ёки исириқ. Ахир Марказий осиёда ушбу ўтдан узоқ йиллар давомида ҳавони зарасизлантириш воситаси сифатида  фойдаланишган. Ҳозирча сабаби аниқланмаган бўлсада, лекин бу факт фактлигича қолмоқда – МО мамлакатлари ва Туркияда бирорта ҳам COVID-19 ҳолати аниқланмаган. ", — деди Фаворов.

Халқаро вакциналар институти мутахассиси, шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.

Шифокор Тошкентда мавжуд бўлган махсус изоляцион бокслар ва сунъий нафас олиш ускуналари эпидемия вазиятида етмай қолиши мумкинлигини ҳам алоҳида айтиб ўтди.

1707