Ўзбекистонда ягона: Тошкентда уч қаватли кўприк очилади

1732
Тошкентда яқинда Ўзбекистонда биринчи уч қаватли кўприк очилади. Бу Ўзбекистон пойтахти йўл тармоғининг энг мураккаб қисмида тирбандлик муаммосини ҳал этишга имкон беради.

Қурилиш вақтида Оҳангарон йўлига олиб борувчи Махтумқули кўчаси тўсиб қўйилган, бироқ ҳайдовчилар илтимосига кўра яна ҳаракатланиш учун очилди.

Кўприк қўрилишида бошқа ишлар якунланмоқда. Объект республикада ягона ҳисобланади.

Биринчи қават – бу Паркент ва Оҳангарон йўлларини боғлайдиган узунлиги 500 метр бўлган олтита қаторли туннел;

Иккинчи қават - диаметри 329,2 метр бўлган айланма йўл ўтказгич;

Учинчи - Махтумқули кўчасини “Шарқий” аэропорти билан боғлайдиган олтита қаторли эстакада.

Кўприкда ҳаракатланиш светофорсиз бўлади.

Янги объект ҳақида Sputnik Ўзбекистон видео лавҳасида томоша қилишингиз мумкин.

 

1732