Путин махсус либосда коронавирусга чалинганлар ҳолидан хабар олди видео

1673
Россия президенти Владимир Путин Москвадаги юқумли касалликлар учун махсус қурилаётган янги касалхонани бориб кўрди.

Янги қурилаётган юқумли касалликлар шифохонаси Москвадан 50 км масофада жойлашган бўлиб, 500 та ўринга эга. Шундан 250таси реанимацион ускуналар ва сунъий нафас олиш тизими билан жиҳозланган.

Шифохона жуда қисқа муддат ичида қуриб битказилмоқда. Бу ерга COVID-19 билан касалланганларни олиб келиш бошланган.

1673
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1283)

Хитой тупроқ намунасини олиб келиш учун Ойга ракета учирди видео

95
(Янгиланган 17:35 25.11.2020)
Хитой “Чанчжэн-5” ракетасини орбитага чиқарди. Ракета Хитой космонавтикаси тарихида биринчи марта Ерга Ой тупроғи намунасини етказади.

Бу миссия сўнгги 40 йил ичида биринчи бўлиб - охирги марта 1976 йилда Ой тупроғи намунасини етказиб берадиган ракета учирилган эди.

Илгари бундай учиришлар фақат СССР ва АҚШ томонидан амалга оширилган. Энди бунга Хитой киришди.

95
Теглар:
космос, Хитой

Ўзбекистоннинг бош арчаси қандай безатилмоқда - видео

294
(Янгиланган 14:27 25.11.2020)
Ўзбекистоннинг бош арчаси - Юнусобод туманидаги "Сайлгоҳ" майдонида ўрнатилмоқда. Арчанинг баландлиги ўзгармайди, ўтган йилги сингари 36 метрни ташкил қилади.

Арчани тўлиқ безатиш ишлари 20 декабрга қадар якунланади. Тез кунда Хитойдан янги инсталляцияларнинг олиб келиниши кутилмоқда.

294
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

71
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

71