Карантиндан сўнг собиқ Иттифоқ мамлакатлари қандай жонланмоқда видео

971
(Янгиланган 19:19 06.05.2020)
Босқичма-босқич қатор давлатлар коронавирус пандемияси сабаб киритилган чекловларни олиб ташламоқда. Кўринмас ёв устидан тўлиқ ғалаба қозонилди, дейишга ҳали эрта, бироқ олдинга ҳаёт тарзига қайтиш сари илк қадам қўйилган.

Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилмоқда. Ҳозирда фаолияти тикланган саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларига қўшимча равишда хизмат кўрсатиш субъектлари ҳам босқичма-босқич ишга туширилиши белгиланди.  

Жумладан, эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, санитария талабларини белгилаган ҳолда, ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолиятига рухсат бериш кераклиги қайд этилди. Шунингдек, стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Лекин, коронавирус тўла бартараф бўлмагани сабабли, одамлар кўп тўпланадиган объектлар, жумладан, театр, концерт ва спорт заллари, тўйхоналар, жамоат транспорти бўйича чекловлар маълум муддатгача сақланиб қолади.

Республика комиссиясига хизмат кўрсатиш турларини қайси ҳудудларда ва қандай шартлар асосида йўлга қўйишни белгилаш топширилган.

Шунингдек, карантин чоралари енгиллаштириладиган ҳудудлар алоҳида белгиланади. Туманлар  ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилади.

971

Одил судловсиз тинчлик бўлмайди: Флойд билан видолашув маросими

911
(Янгиланган 20:08 05.06.2020)
Миннеаполисда полиция ходими қўпол ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлган Жорж Флойд билан видолашув маросими ўтказилди.

Флойд хотирасини ёдга олиш учун юзлаб одамлар Миннеаполисдаги North Central университети биносига келишди.

Флойд жасади солинган тобут машинада қабристонга олиб кетилаётган вақтда йиғилган одамлар "Одил судловсиз тинчлик бўлмайди!", деб бақиришди.

911

АҚШдаги тартибсизликлар: Оқ уй темир девор билан ўраб олинди

475
Афроамерикалик Жорж Флойд ўлдирилиши ортидан келиб чиққан тартибсизликлар туфайли Оқ уйда қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Куни кеча президент Дональд Трамп қароргоҳи атрофида қўшимча девор ўрнатилди. Унинг баландлиги икки метрдан ошади. У Лафайет майдони атрофидаги тўсиқни давом эттириб, намойишчиларга Оқ уйга яқинлашишига йўл қўймайди. Шунингдек, Вашингтонда АҚШ миллий гвардияси билан назорат кучайтирилди.

Видеода ҳарбийлар пойтахт кўча ва объектларини қўриқлаши акс этган.

Май ойи охирида Жорж Флойд Миннеаполисда полиция ходимлари томонидан ушланганидан кейин вафот этди. Унинг ўлими мамлакат ичида ва дунёда катта норозиликларга сабаб бўлди. Американинг кўплаб йирик шаҳарларида намойишлар тартибсизликлар ва талон-тарожликларга айланди.

475
Жители Самарканда около памятника первому президенту Узбекистана Исламу Каримову

Пандемия даврида Ўзбекистонда неча киши ишсиз қолгани маълум қилинди

28
(Янгиланган 14:41 07.06.2020)
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Ҳозирда улар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.

“Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, - деди вазир.

Таъкидланишича, бу рақамлардан ташқари меҳнат мигрантларига оид статистикалар ҳам мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда 550 мингга яқин фуқаро бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, олдинда турган вазифалардан бири шундай фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этгани хабар қилинган эди. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

28