Сардобанинг 80% аҳолиси ўз уйларига қайтди - видео

802
(Янгиланган 09:46 08.05.2020)
Миллий гвардия, ҳарбийлар ва ФВВ кучларининг илдамлик билан амалга оширган қутқарув ишлари туфайли бир ҳафта ичида хавфсиз ҳудудга кўчишга мажбур бўлган оилаларнинг 80% ўз уйларига  қайтишга муваффақ бўлди.

Биринчи май куни содир бўлган, Сардобадаги сув омбори тўғони ёрилиши оқибатида бир неча аҳоли пунктлари сув остида қолган эди. Шунингдек сув оқими йўларб кўприклар, инфратузилма ва аҳоли турар жойларига шикаст етказган эди. 

Шунингдек сув тошқини Қозоғистон ҳудудига ҳам етиб бориб уй ва экин далаларига шикаст етказган эди. 

Табиий офатдан бир ҳафта ўтиб хавфсиз ҳудудга кўчишга мажбур бўлган оилаларнинг 80% ўз уйларига  қайтишди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳарбий қўшинлар ёрдамида аҳоли уйлари лой ва ахлатдан тозаланиб ўз эгаларига қайта топширилмоқда. Йўқолган ҳужжатлар қайта тикланмоқда. 

Аҳоли уйларини яшашга яроқли ҳолатга келтириш билан бир вақтда автомобил йўллари, алоқа тизимлари, электр таъминости ва бошқа инфрақурилма тизимлари ҳам тезкорлик билан тикланмоқда. Ундан ташқари қурувчилар ёрилган тўғонни ҳам тикламоқдалар. 

Фавқуолдда вазиятдан сўнг Сардобада ҳаёт қандай қайтаётганини Sputnik эксклюзив видеолавҳасида томоша қилинг.

 

802
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (57)

Одил судловсиз тинчлик бўлмайди: Флойд билан видолашув маросими

917
(Янгиланган 20:08 05.06.2020)
Миннеаполисда полиция ходими қўпол ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлган Жорж Флойд билан видолашув маросими ўтказилди.

Флойд хотирасини ёдга олиш учун юзлаб одамлар Миннеаполисдаги North Central университети биносига келишди.

Флойд жасади солинган тобут машинада қабристонга олиб кетилаётган вақтда йиғилган одамлар "Одил судловсиз тинчлик бўлмайди!", деб бақиришди.

917

АҚШдаги тартибсизликлар: Оқ уй темир девор билан ўраб олинди

478
Афроамерикалик Жорж Флойд ўлдирилиши ортидан келиб чиққан тартибсизликлар туфайли Оқ уйда қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Куни кеча президент Дональд Трамп қароргоҳи атрофида қўшимча девор ўрнатилди. Унинг баландлиги икки метрдан ошади. У Лафайет майдони атрофидаги тўсиқни давом эттириб, намойишчиларга Оқ уйга яқинлашишига йўл қўймайди. Шунингдек, Вашингтонда АҚШ миллий гвардияси билан назорат кучайтирилди.

Видеода ҳарбийлар пойтахт кўча ва объектларини қўриқлаши акс этган.

Май ойи охирида Жорж Флойд Миннеаполисда полиция ходимлари томонидан ушланганидан кейин вафот этди. Унинг ўлими мамлакат ичида ва дунёда катта норозиликларга сабаб бўлди. Американинг кўплаб йирик шаҳарларида намойишлар тартибсизликлар ва талон-тарожликларга айланди.

478
Жители Самарканда около памятника первому президенту Узбекистана Исламу Каримову

Пандемия даврида Ўзбекистонда неча киши ишсиз қолгани маълум қилинди

54
(Янгиланган 14:41 07.06.2020)
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Ҳозирда улар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.

“Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, - деди вазир.

Таъкидланишича, бу рақамлардан ташқари меҳнат мигрантларига оид статистикалар ҳам мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда 550 мингга яқин фуқаро бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, олдинда турган вазифалардан бири шундай фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этгани хабар қилинган эди. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

54