Умумий Ғалаба: 9 май МДҲ давлатларида қандай кутиб олинди - видео

629
(Янгиланган 21:29 10.05.2020)
Орадан 75 йил ўтишига қарамасдан Ғалаба Куни дунёда миллионлаб кишилар учун буюк сана бўлиб қолмоқда. Айниқса собиқ Иттифоқ республикалари ушбу кунни алоҳида қадрлашади.

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари ўз халқлари қаҳрамонлигини унутгани йўқ. Иккинчи жаҳон урушида Ғалабанинг 75 йиллиги нишонланаётган ушбу йилги байрам тадбирларига коронавирус туфайли ўзгариш киритишга тўғри келди. Энг катта тантаналар Москвада бўлиб ўтиши керак эди, лекин улар вақтинча кечиктирилди.

Россия пойтахтида параднинг фақат ҳаводаги қисми ҳамда расмий кишилар иштирокида хотира тадбирлари бўлиб ўтди. Аксарият одамлар уйларида қолишганига қарамасдан барча МДҲ ва Болтиқбўйи давлаталарида ушбу кун байрамона руҳда ўтди. Бу қандай бўлганини видеолавҳамизда томоша қилинг.

Орадан 75 йил ўтишига қарамасдан Ғалаба Куни дунёда миллионлаб кишилар учун буюк сана бўлиб қолмоқда. Айниқса собиқ Иттифоқ республикалари Иккинчи жаҳон урушини жуда яхши хотирлашади.

Ушбу видеолавҳамизда, болтиқбўйи ва Кавказ республикалари, Россия, Беларус, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда Ғалаба куни қандай кутиб олинганини томоша қилинг. 

 

629

Ўзбекистонлик велосипедчилар ҳаётидан ёрқин лаҳзалар - видео

22
(Янгиланган 11:24 04.06.2020)
Бутун дунёда 3 июн - Велосипедлар куни сифатида нишонланади. Ушбу икки ғилдиракли транспорт воситаси инсоният ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборганини англаш қийин эмас. 

Дунёда миллионлаб кишилар учун велосипед - кундалик транспорт воситаси бўлса бошқалар учун у спорт ускунаси. Қизиқувчан велосипедчилар унинг ёрдамида мураккаб ва ёрқин трюклар вамалга оширса, профессионал спортчилар велосипедда узоқ марафонларни босиб ўтишмоқда. Ушбу транспорт воситасини яхши кўрувчилар учун эса велосипед - шунчаки турмуш тарзига айланган. 

Ўзбекистонда ҳам ана шундай велосипед ишқибозлари жуда кўп. Улар велосипед ёрдамида нафақат шаҳар кўчаларини балким, шаҳардан ташқарида ва тоғларда ҳам сайр қилишади, машқлар ва трюклар бажаришади. 

Маълумки Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов ҳам велосипед ишқибози. Балким шунинг учун кеча Туркманистон пойтахтида велосипед ҳайкали очилди

Sputnik видеолавҳасида Ўзбекистон веложамоатининг бугунги ҳаёти билан танишинг. 

22

Миннеаполисда губернатор қароргоҳи олдида юзлаб одамлар тўпланди видео

187
Меннесота штати губернатори Тим Уолцнинг қароргоҳи ёнида бир неча юзлаб кишилар тўпланиб, норозилик намойиши ўтказишди.

Намойишчилар афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимига алоқадор полиция ходимларини ҳибсга олишни талаб қилишмоқда.

Уларнинг кўпчилиги “Адолат йўқ. Тинчлик йўқ” ва “Мен нафас ололмаяпман” деб ёзилган плакатларни кўтариб олишган.

Жорж Флойд Миннеаполисда полиция ходимлари уни қўлга олгандан сўнг вафот этди. Унинг ўлими бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларни келтириб чиқарди. Мана нечадир кунки бу ҳолат давом этиб келмоқда.

Норозилик намойишлари полиция ходимлари билан тўқнашишгача олиб келди. Айрим йирик шаҳарларда намойишчилар дўконларга ўт қўйиб, талон-тарожликка қўл урди. АҚШ Миллий гвардияси тартибсизликларнинг олдини олишга сафарбар қилинган.

187

Мутахассислар: COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб ким олиши ҳақида гапириш ҳали эрта

4
Дунёнинг бир қатор мамлакатларида янги турдаги коронавирусга қарши юзга яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik, Алексей Богдановский. РИА Новости томонидан ўтказилган сўровда АҚШ ва британиялик мутахассислар COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб ким олиши ҳақида гапиришга эрта дея таъкидлашди.

Дунёнинг бир қатор мамлакатларида юзга яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда. Вакцинанинг ўзи яратилиши билан бир қаторда йирик фармацевтика компаниялари ўзларининг ёки бошқалар томонидан тайёрланаётган вакциналарни оммавий ишлаб чиқариш қувватларини ишлаб чиқмоқдалар. Бир қатор вакциналар одамларда синовдан ўтказилмоқда, баъзи ҳолатларда ишлаб чиқувчилар умидлантирувчи маълумотларни олдилар. Аммо, ҳозирда муайян вакцина ҳали бери йўқ ва қачон пайдо бўлиши ҳам номаълум. Бундан ташқари, вакцинани у ишлаб чиқилгандан кейин ва унгача биринчи бўлиб кимга эмланиши ва юз миллионлаб дозаларни ишлаб чиқариш қай тарзда йўлга қўйилиши аниқ эмас.

АҚШнинг Эмори университети биостатистика ва биоинформатика профессори Макс Лаунинг сўзларига кўра, вакцинани биринчи навбатда кимга берилиши устуворлиги масаласи энди муҳокама қилинади.

"Бу оддий саволлар эмас, улар қатор жабҳалар бўйича мулоҳазаларни ўз ичига олади. Масалан, ҳануз ёш болалар вирусни қанчалар кўп даражада юқтирадими ёки йўқми аниқ эмас", - деди Лау.

"Бундан ташқари, вакцинанинг самарадорлиги биз эмланган одамлар тўғрисида кўпроқ маълумот олмагунимизча маълум эмас. Масалан, кўп маълумотлар гриппга қарши вакциналар 100 фоиз ҳимоя бермаётганлигидан далолат беради ва COVID -19 вакциналари ишлаши қай аҳволдалигини кутиш ва назорат қилиш керак бўлади", - дея қўшимча қилди Лау.

Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг Юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази директори Грэм Медлининг сўзларига кўра, эмлаш мавзусида саволлар жуда кўп ва улар ҳануз жавобсиз қолмоқда.

"Бу вакцинанинг хусусиятларига боғлиқ. Вакцинани битта дозада ёки бир неча дозада юбориш керакми? У MMR вакцинаси (қизамиқ, эпидемик паротит ва сувчечакка қарши уйғунлашган вакцина) каби умрбод иммунитетни таъминлайдими  ёки уни қоқшолга қарши вакцина каби доимий такрорий эмлаш керакми? Бу инфекцияни олдини оладими ёки фақат касалликними? Қанча дозада мавжуд бўлади? Бу саволларнинг барчаси вакцинани қанчалар самарали ишлатиш кераклигини аниқлайди", - деди Медли.

Юқумли касалликларни математик моделлаштириш билан шуғулланадиган Луизиана штатидаги Тулейн университети профессори Мак Хайман вакцинани тақсимлашда муросага келишга тўғри келган мисолларни келтирди.

2009 йилда, H1N1 чўчқа гриппи пандемияси бошланганида, Миллий соғлиқни сақлаш институти олимлари гуруҳлари эпидемия пайтида ишлаб чиқарилиши керак бўлган вакциналарни тақсимлаш бўйича маслаҳатлар беришган. "Тавсиялар шундан иборат эдики, вакцинани биринчи навбатда тиббиёт ходимлари олишлари керак эди, чунки бу гуруҳ вирус билан алоқа қилиш эҳтимоли анча катта эди", - деди Хайман.

"Кейинги гуруҳ учун биз юқумли касалликлик тарқалишини секинлаштириш мақсадида вирусни катта эҳтимоллик билан юқтириши мумкин бўлган одамлар, яъни мактаб ўқувчилари ва ўлим хавфи юқори бўлган ва қўшимча касалликлари бўлган кекса одамларни эмлаш ўртасида муросани топишга мажбур бўлдик", - деди у.

Шу билан бирга, Johnson and Johnson компанияси ушбу ҳафтада вакцинанинг биринчи партиясини 2021 йил бошида кутишини эълон қилди. Компаниянинг бош директори Пол Стоффелснинг айтишича, биринчи партия бутун дунё бўйлаб тиббиёт ходимларини эмлаш учун етарли бўлиши керак. Компания жаъми 1 миллиарддан ортиқ дозани ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, Американинг Moderna компаниясининг раҳбари Стефан Бансель компания вакцинани ишлаб чиқариш қувватини кенгайтираётганини ва 2020 йил охирига келиб ойига ўн миллионлаб дозани ишлаб чиқаришга тайёр бўлишини маълум қилди.

4