Хаёлий рақслар: тошкентлик DJ карантин вақтидаги ҳаёт ҳақида клип тасвирга олди

2314
(Янгиланган 15:29 12.05.2020)
Тошкентлик DJ Roger Gunn (Flextra) шаҳарда карантин вақтидаги ҳаёт ҳақида янги клип тасвирга олди. Сценарий муаллифи ва режиссёр DJ ўзи бўлди, оператор ва монтажер – Тим Елисеев.

“Илҳом” театри актрисалари Зилола Рузиева, Алина Цимерман, хореограф Холида Аҳмедова клипда роль ўйнади.

2314

Америкаликлар талончилардан ҳимояланиш учун қўлига қурол олди видео

9
Чикагода талончилардан ўз бизнесини ҳимоя қилиш мақсадида оилавий вино дўкон ишчилари қўлига қурол олишга мажбур бўлдилар.

Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу бутун мамлакат бўйлаб кескин тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Кўплаб губернаторлар ва мэрлар ўз ҳудудларида комендантлик соатларини жорий этишга ва тартибсизликларни тўхтатиш учун миллий гвария қўшинларини жалб қилишга мажбур бўлишди.  

9

Ўзбекистонлик велосипедчилар ҳаётидан ёрқин лаҳзалар - видео

36
(Янгиланган 11:24 04.06.2020)
Бутун дунёда 3 июн - Велосипедлар куни сифатида нишонланади. Ушбу икки ғилдиракли транспорт воситаси инсоният ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборганини англаш қийин эмас. 

Дунёда миллионлаб кишилар учун велосипед - кундалик транспорт воситаси бўлса бошқалар учун у спорт ускунаси. Қизиқувчан велосипедчилар унинг ёрдамида мураккаб ва ёрқин трюклар вамалга оширса, профессионал спортчилар велосипедда узоқ марафонларни босиб ўтишмоқда. Ушбу транспорт воситасини яхши кўрувчилар учун эса велосипед - шунчаки турмуш тарзига айланган. 

Ўзбекистонда ҳам ана шундай велосипед ишқибозлари жуда кўп. Улар велосипед ёрдамида нафақат шаҳар кўчаларини балким, шаҳардан ташқарида ва тоғларда ҳам сайр қилишади, машқлар ва трюклар бажаришади. 

Маълумки Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов ҳам велосипед ишқибози. Балким шунинг учун кеча Туркманистон пойтахтида велосипед ҳайкали очилди

Sputnik видеолавҳасида Ўзбекистон веложамоатининг бугунги ҳаёти билан танишинг. 

36