Самарадаги обсервация лагеридан биринчи видео

823
(Янгиланган 13:03 15.05.2020)
Самара вилояти ҳукумати чегара яқинида тўпланиб қолган 600дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари учун "обсервация лагери"дан биринчи видеолавҳа.

Россиянинг Қозоғистон билан чегараси яқинида тўпланиб қолган 600дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари учун "обсервация лагери" ташкиллаштирилди, дея хабар берди Самара вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум бўлишича 600га яқин Ўзбекистон фуқаролари шахсий автомобилларда ва автобусларда, 11 майдан бошлаб чегаралар очилиши ҳақидаги нотўғри маълумотларга ишониб Самара вилояти, Болшечнериговский туманидаги Қозоғистон билан чегара ҳудудига этиб борган. Лекин чегаралар ҳалигача очилгани йўқ.

Кеча 14 май куни Ўзбекистон ташқи ишлари вазирлиги ушбу вазият юзасида Республика махсус комиссиясига хабар берганини ва маҳаллий ҳокимият билан алоқа ўрнатганини хабар қилган эди. Шу билан бирга ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти чегара яқинда кутаётган фуқароларни махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилгунига қадар тинчикни сақлаш, ўрнатилган карантин қоидаларига риоя қилишга чақирган.

*Обсервация лагери - эпидемиологик хавфли ҳудуддан келган фуқароларнинг ҳаракатланишини чеклаш ва уларни тиббий кузатувга олиш учун махсус ташкил қилинган, чегараланган ҳудуд. 

823

Хитой тупроқ намунасини олиб келиш учун Ойга ракета учирди видео

95
(Янгиланган 17:35 25.11.2020)
Хитой “Чанчжэн-5” ракетасини орбитага чиқарди. Ракета Хитой космонавтикаси тарихида биринчи марта Ерга Ой тупроғи намунасини етказади.

Бу миссия сўнгги 40 йил ичида биринчи бўлиб - охирги марта 1976 йилда Ой тупроғи намунасини етказиб берадиган ракета учирилган эди.

Илгари бундай учиришлар фақат СССР ва АҚШ томонидан амалга оширилган. Энди бунга Хитой киришди.

95
Теглар:
космос, Хитой

Ўзбекистоннинг бош арчаси қандай безатилмоқда - видео

294
(Янгиланган 14:27 25.11.2020)
Ўзбекистоннинг бош арчаси - Юнусобод туманидаги "Сайлгоҳ" майдонида ўрнатилмоқда. Арчанинг баландлиги ўзгармайди, ўтган йилги сингари 36 метрни ташкил қилади.

Арчани тўлиқ безатиш ишлари 20 декабрга қадар якунланади. Тез кунда Хитойдан янги инсталляцияларнинг олиб келиниши кутилмоқда.

294
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

69
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

69