Грузин ансамбли Севара Назархоннинг хит қўшиғини ўзбек тилида куйлади видео

973
Грузиянинг таниқли “Bravo Metehi” ансамбли Севара Назархоннинг “Улуғимсан, ватаним” қўшиғи ўзбекча куйлаб, интернет тармоғида мухлислар олқишига сазовор бўлди.

“Bravo Metehi” ансамбли томонидан Севара Назархоннинг “Улуғимсан, ватаним” қўшиғи куйланиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан жуда илиқ қабул қилинди ва улар қўшиқ ижросига юқори баҳо беришди.

Севара Назархон ҳам ушбу ижрони ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.

“Грузинлардан бизнинг ўзбек ака-ука ва опа-сингилларимиз учун”, - дея ёзилган ролик остида.

Сиз ҳам ўша машҳур хит қўшиқни янгича талқинда тинглаб, баҳо беришингиз мумкин.

973

Америкаликлар талончилардан ҳимояланиш учун қўлига қурол олди видео

50
Чикагода талончилардан ўз бизнесини ҳимоя қилиш мақсадида оилавий вино дўкон ишчилари қўлига қурол олишга мажбур бўлдилар.

Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу бутун мамлакат бўйлаб кескин тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Кўплаб губернаторлар ва мэрлар ўз ҳудудларида комендантлик соатларини жорий этишга ва тартибсизликларни тўхтатиш учун миллий гвария қўшинларини жалб қилишга мажбур бўлишди.  

50

Ўзбекистонлик велосипедчилар ҳаётидан ёрқин лаҳзалар - видео

40
(Янгиланган 11:24 04.06.2020)
Бутун дунёда 3 июн - Велосипедлар куни сифатида нишонланади. Ушбу икки ғилдиракли транспорт воситаси инсоният ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборганини англаш қийин эмас. 

Дунёда миллионлаб кишилар учун велосипед - кундалик транспорт воситаси бўлса бошқалар учун у спорт ускунаси. Қизиқувчан велосипедчилар унинг ёрдамида мураккаб ва ёрқин трюклар вамалга оширса, профессионал спортчилар велосипедда узоқ марафонларни босиб ўтишмоқда. Ушбу транспорт воситасини яхши кўрувчилар учун эса велосипед - шунчаки турмуш тарзига айланган. 

Ўзбекистонда ҳам ана шундай велосипед ишқибозлари жуда кўп. Улар велосипед ёрдамида нафақат шаҳар кўчаларини балким, шаҳардан ташқарида ва тоғларда ҳам сайр қилишади, машқлар ва трюклар бажаришади. 

Маълумки Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов ҳам велосипед ишқибози. Балким шунинг учун кеча Туркманистон пойтахтида велосипед ҳайкали очилди

Sputnik видеолавҳасида Ўзбекистон веложамоатининг бугунги ҳаёти билан танишинг. 

40
Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре

ОТМга қабул жараёни 15 июндан бошланади, тест синовлари эса 2 та фандан бўлади

7
(Янгиланган 14:17 04.06.2020)
Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида брифингда абитурентларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik.  Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

Маълум қилинишича, жорий йилда фақат 2 та мутахассислик фанидан тест олинади. Бу йил 1 миллион 270 минг абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда. Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган).

Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин. Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Республика ОТМга кириш учун абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача  онлайн рўйхатдан ўтади.

Ҳужжатлар 2 хил усул билан топширилиши мумкин:

1) ДТМ сайти орқали;

2) my.gov.uz портали орқали.

Абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев мутасаддилар билан йиғилишда коронавирус пандемияси сабаб бу йил кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича кўрсатма берган эди. ДТМ ҳам кириш имтиҳонлари учун 2 та фан қолдирилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилган эди.

7