Мирзиёевнинг Москвага икки кунлик ташрифи қандай ўтди

1188
(Янгиланган 21:10 25.06.2020)
Россияда 24 июнь куни Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Коронавирус пандемияси туфайли тантанали тадбирларни бошқа муддатга қолдиришга тўғри келди.

Парадда бир неча хорижий давлат етакчилари меҳмон бўлди. Хусусан, тантана арафасида Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Москвага келди.

Ўзбекистон президенти Владимир Путин билан учрашиб, иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон президентининг Москвага амалий ташрифи ҳақида батафсил Sputnik видеосида томоша қилишингиз мумкин.

1188
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Ретро-гўзаллик ва моторлар гуриллаши: Амирсойда илк бор авто-мото фестивали бўлиб ўтмоқда

707
Икки кунлик фестивалда "Амирсой" барча мавсумий тоғ-чанғи курорти эксклюзив авто ва мото техника учун битта йирик автопаркка айланди.

Ўзбекистонда 26-27 сентябрь кунлари илк марта “Amirsoy Mountain Resort” тоғ-чанғи курортида автомобиль ихлосмандлари учун катта байрам – Авто-мото фестивали бўлиб ўтмоқда.

Шу икки кун мобайнида “Амирсой” курорти 150 дан ортиқ тюнингланган эксклюзив авто ва мото техника учун йирик автопаркка айланади. Фестиваль ташкилотчилари меҳмонлар ва иштирокчилар учун DJ’ларнинг жонли (Live) чиқишлари, тест-драйв, мотоцикл райдерларининг трюклари, дрифтлар, курорт бўйлаб экскурсия ва турли хилдаги совринли танловлар каби кўнгилочар дастурларни намойиш қилишмоқда.

Танловларда тюнинг, автотовуш, дрифт, ретро, 4х4, супермашиналар ва бошқа йўналишлардаги энг яхшилар аниқланади.

707

МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

538
(Янгиланган 19:40 25.09.2020)
Россия ишлаб чиқарилган вакцинани оммавий тарзда чет элга юбормайди. Бунинг ўрнига рус олимлари бошқа мамлакатлар билан препаратни ишлаб чиқариш технологиясини беришга тайёр.

Бу ҳақда Гамалея институти директори Александр Гунзбург айтиб ўтди. Аммо бу ёндашувни МДҲ давлатларида қўллаш мумкин эмас.

Айни пайтда Россияда яна 2та вакцина синовдан ўтказилмоқда. 22 сентябрда Россиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги препаратни клиник синовларидан ўтказишга рухсат берди. Россия Фанлар академиясида вакцина ишлаб чиқилди. “Вектор” илмий маркази томонидан яратилган вакцинанинг синовлари ниҳоясига етмоқда.

Россия вакцинасини қўшни давлатлар қандай қилиб олишлари мумкинлиги ва нима учун Россия ўз ишланмаларини ошкор қилишга тайёр – бу ҳақда видеомизда.

538

Арипов: Тожикистон билан ўзаро товар айланмасини 1 млрд $ га етказиш имкониятига эгамиз

9
Ўзбекистон бош вазири яқин йилларда Тожикистон билан ўзаро савдо айланмаси 1 миллиард долларга етказилиши режалаштирилганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Душанбе шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди.

Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида борасида сўз юритди.

“Биздаги статистикага кўра сўнгги уч йилда ҳар икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари икки ярим баробарга ошди. Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти 2,1 баробарга ошган бўлса, Тожикистон экспорти қарийб 5 баробар ортди. Бундан келиб чиқадики, бизнинг муносабатларимиз фақат бир томонлама манфаатли ҳамкорлик эмас, балки ҳар икки томонга наф келтиради”, - деди Арипов.

Ариповнинг сўзларига кўра, жорий йилда пандемия туфайли Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш пасайди, аммо фақат Тожикистон билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

“Яқин йилларда олдимизга қўйилган вазифа — ўзаро товар айланмасини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш имкониятига эгамиз”, - деди бош вазир.

Ушбу мақсадда бозорларга зарур ва талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш, савдо-сотиқдаги турли тўсиқларни олиб ташлаш ва қулай шароитлар яратиш, биргаликда юқори қўшилган қиймат занжирини ташкил этиб, учинчи давлатларга экспортни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишди

Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди. Ташриф кун тартибида Ҳукуматлараро комиссиянинг Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 7-йиғилиши бўлиб ўтиши ҳамда Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.

9