Ўзбекистон мусулмонлари пандемия пайтида Қурбон ҳайитини қандай нишонлашди

451
(Янгиланган 18:26 31.07.2020)
Бугун Ўзбекистонда ислом оламининг асосий байрамларидан бири - Қурбон ҳайити нишонланмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли ҳайит намозини масжидларда жамоат бўлиб ўқиш имкон бўлмади.

Фуқароларга айёмни уй шароитида, оила даврасида, ҳашаматсиз ва камтарона, тартибли ҳамда миллий қадриятларга мос равишда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилди.

451
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1085)
(3:24 / 23.93Mb / просмотров видео: 20426)

Минскдаги тартибсизликлар: сайловлардан кейин нималар юз берди - видео

488
(Янгиланган 12:43 10.08.2020)
Минскда exit poll’нинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг оппозиция етакчилари чақирувига биноан аҳоли “овозларни санаш жараёнини назорат қилиш учун” сайлов участкаларига келишни бошлади.

9 август соат 22да Минск марказидаги Ғалаба майдонида ОМОН ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилар ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томон файер улоқтиришди.

Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.

Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликларнинг ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

488

Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида сайловда овоз бериш учун турнақатор навбат видео

268
Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида президент сайловларида овоз беришни истаганлар навбати километрга чўзилди. Sputnik мухбири 3 мингдан 5 минг нафаргача сайловчиларни санади.

Бугун, 9 август куни президент сайловларининг асосий куни.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко, Сергей Черечень, Анна Канопацкая, Андрей Дмитриев, Светлана Тихановская.

МСК маълумотларига кўра, соат 14:00 да 65,19 фоиз сайловчилар овоз беришган.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

268

Лукашенко Познернинг қайси луқмасига "маънодор қараш" қилган эди

6
Познернинг сўзларига кўра, воқеа 20 нафар россиялик журналистларнинг Беларус етакчиси билан бўлган, Борис Березовский томонидан ташкиллаштирилган учрашувда рўй берган.

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Телебошловчи Владимир Познер 25 йил муқаддам Александр Лукашенко номига ўзи томонидан айтилган ноаниқ жумла ва унга Беларус президентининг муносабати ҳақида ҳикоя қилди.

Тегишли ролик унинг "Познер Online" сайтидаги шахсий колонкасида жойланган.

Познернинг сўзларига кўра, воқеа 20 нафар россиялик журналистларнинг Беларус етакчиси билан бўлган, Борис Березовский томонидан ташкиллаштирилган учрашувда рўй берган.

Кечки тановвул вақтида меҳмонларга "самимий меҳмондорчилик" эвазига миннатдорлик рамзи сифатида қадаҳ сўз айтиш таклиф қилинган.

"Ўша вақтда, навбат менга етиб келганида, нима деганимни яхши эслайман: "Онам мени кимнингдир нонини синдираётганингда, у одам ҳақида ёки яхши, ёки ҳеч нарса айтмаслик керак, дея ўргатганлар. Шу боис, Александр Григорьевич, мен сукут сақлайман". Шу гапни айтдим ва жойимга ўтирдим", - дея ҳикоя қилади у.

Телебошловчининг айтишича, бунга жавобан Лукашенко ҳеч бир сўз айтмасдан "фақат маънодор қараш қилган" қилган, Березовский эса ундан фарқли ўлароқ жуда аччиқланган ва айтилган гапларни юмшатишга уринган.

6