“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео

457
(Янгиланган 11:59 14.01.2021)
“Спутник V” ўз географиясини кенгайтирмоқда. Энди Россия вакцинаси Жазоирда рўйхатдан ўтказилди, бу тезлаштирилган тартибда амалга оширилди. Россия препарати қайси давлатларда тез рўйхатга олинди?

Bloomberg таҳлилчиси “Спутник V”ни қандай баҳолади? Рус вакциналари Британия коронавирус штаммидан ҳимоя қила оладими?

457
Теглар:
Хитой, Европа, Россия, Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус пандемияси, вакцина

Тошкентда яна оппоқ қор ёғди - видео

46
(Янгиланган 16:41 22.01.2021)
Тошкентга қиш қайтиб келди - кўчалар, уйлар, дарахтлар бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Тошкентда бугун қор ёғмоқда. Кўчалар, уйлар, дарахтлар ва бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Ҳаракат секинлашиб қолган йўллардаги кўп сонли оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек. 

Коммунал хўжалик хизматлари автомобил йўллари  ва йўлакларни тозалаш билан шуғулланмоқда.

Тошкентдаги қиш эртаги ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

46

Тошкентдаги маҳаллаларга пул ажратиш ва дарахт экиш масалалари ҳақида - видео

30
Шу ҳафта Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғинига 50 миллион сўмдан маблағ ажратиш ва пойтахтда 30 миллиард сўмлик дарахт экиш таклифларини билдирганди.

Куни кеча ушбу масалалар юзасидан матбуот анжуманида депутатлар ўз фикрларини билдиришди.

30
Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров (в центре)

Жапаров кортеж ва зиёфатдан воз кечди - инаугурация камтарона ўтказилади

62
(Янгиланган 17:40 22.01.2021)
Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қирғизистон сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилди.

21 январь куни пойтахтининг марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди: мамлакат раҳбарининг махсус автокарвони ўтиши учун репетиция ўтказилди.

Sputnik Қирғизистон ёзишича, тадбирга 10 миллион қирғиз сўмини сарфлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда йўлларнинг ёпилиши, маросим харажатларини танқид қилишди.

Бугун Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

"Мен катта миқдордаги молиявий харажатларни келтириб чиқарадиган махсус кортежи, зиёфат ва бошқа ташкилий тадбирлардан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилдим. Президентлик лавозимига киришиш учун фақат қонунда белгиланган мажбурий тартибларни ҳисобга олиб, амалга оширилади", - деди Жапаров.

Унга кўра, ҳозирда ҳукумат бюджет маблағларини халқ ва уларнинг эҳтиёжлари учун ишлатишга қаратиши керак. Инаугурация ташкилий қўмитаси тадбир учун янги сценарий тузиши керак.

Инаугурация 28 январ куни Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.

62
Теглар:
интернет, инаугурация, инаугурация маросими, сайлов, Садир Жапаров, Бишкек, Қирғизистон
Мавзу бўйича
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади
Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт
“Қамоқдан президентликка”: Садир Жапаровга ўхшаган етакчилар кўп бўлганми?
Мирзиёев Садир Жапаров билан қўнғироқлашди. Нима ҳақда гаплашишди?