Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри. Архив сурат

Керри: Россия ва АҚШ келишмовчиликларга қарамасдан ҳамкорлик қила олади

1 / 2
78
(Янгиланган 15:24 24.03.2016)
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сергей Лавров билан учрашуви самарали бўлишига умид билдирди.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия ва АҚШ сингари буюк давлатлар, ўрталарида мавжуд келишмовчиликларга қарамай, ҳамкорлик қила олади, деб таъкидлади пайшанба куни АҚШ давлат котиби Жон Керри, РИА Новости хабарига кўра.

"Россия ва АҚШ сингари икки буюк давлат, ўртадаги баъзи бир келишмовчиликларга қарамай, ҳамкорлик қила олишини кўрсата оламиз. Зарурат туғиладиган бўлса, бизга бўлаётган чақириқларга муносиб жавоб қайтариш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қила оламиз. Умид қиламанки бугунги учрашувимиз самарали кечади", — деди Россия ТИВ раҳбари Лавров билан Москвада ўтган музокараларни очиб берар экан.

78
Амурского газоперерабатывающего завода

Элчихона Амур вилоятида юз берган ҳодисани назорат остига олди

19
Россиядаги Ўзбекистон бош консули бўлиб ўтган ҳодиса тафсилотларини аниқлаш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида воқеа жойига етиб борди.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Россиянинг Амур вилоятида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган ҳодисани Ўзбекистон элчихонаси назоратга олди, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги.  

"Мазкур масала бўйича Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлари билан мунтазам мулоқот олиб борилмоқда. Бўлиб ўтган ҳодиса тафсилотларини аниқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида воқеа жойига Элчихона Бош консули етиб борган", - дейилган хабарда.

Можарони келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш, муаммонинг барча томонлар учун мақбул бўлган ечимини топиш бўйича иш жараёни ва натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 13 июль куни Россия Федерацияси Амур вилояти Свободный туманидаги "Renaissance Heavy Industries" компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида оммавий тартибсизликлар юз берган эди.

ОАВхабарларида айтилишига кўра, иш ҳақи тўланмаганлиги туфайли келиб чиққан можаро оқибатида 300га яқин ишчилар корхонага тегишли бўлган бир неча автомобилларни ағдариб ташлаган. 

 

19
Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ). Архивное фото

БССТ экспертлари авж олаётган пневмонияни ўрганиш учун Қозоғистонга келадилар

42
(Янгиланган 10:38 14.07.2020)
Эслатиб ўтамиз, республикада коронавирус билан беморланганларнинг умумий сони 61,7 мингни ташкил этмоқда. Соғайган беморлар сони 34 мингдан ошган. 396 киши коронавирус қурбонига айланган

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ)нинг бир гуруҳ экспертлари пневмонияга чалинган беморлар сони кескин ошиши сабабларини ўрганиш учун Қозоғистонга келишади. Бу ҳақда мамлакатдаги БССТ ваколатхонаси раҳбари Кэролайн Кларинваль маълум қилди.

Сал олдин Қозоғистондаги Хитой элчихонаси ўз сайтида эълон қилган баёнотда Қозоғистонда COVID-19 коронавирус инфекциясидан ўлим даражаси баланд бўлган номаълум пневмония авж олаётгани сабабли ўз фуқароларини огоҳликка чақирган эди.

Қозоғистон ССВ янги турдаги номаълум пневмония авж олгани ҳақидаги хабарларни рад этди, БССТ вакили эса пневмония авж олишининг сабабларидан бири бу COVID-19 бўлиши мумкин, дея тахмин қилди.

"Ўйлайманки, шошилинч хулосалар қилиш керак эмас. Ҳа, июнь ойидан бошлаб пневмония ҳолатлари сони ортди, ва бизга бу ҳолатга аниқлик киритиш топширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам шу билан шуғулланмоқда. Бу хабарларга ОАВ томонидан катта қизиқиш билдирилди, лекин хулоса қилишдан олдин, маълумотларни тўплаб, уларни таҳлил қилиб чиқишимиз лозим", - деб айтган Кларинваль БМТ сайтига берган интервьюсида.

Аёлнинг сўзларига кўра, у ҳозирча БССТнинг фавқулодда ҳолатлар бўйича дастури раҳбари Майк Райаннинг "бу COVID-19 бўлиши эҳтимолга яқин", деган гапларини тасдиқлай олади, холос.

Аёлнинг айтишича, "эҳтимол қандайдир беморлар кечикиб ёрдам сўраган ва уларда пневмония аломатлари бордир, аммо биз ҳозирча вирус мавжудлигини аниқлай олмаймиз".

"Шунингдек, маҳаллий лабораториялар имкониятларини ҳам аниқлаш лозим. Биз биламизки, баъзан сохта негатив натижалар ҳам бўлиб туради. Буларнинг барчасига баҳо берилади. БССТ шунингдек, лаборатория тадқиқотлари соҳасида бир гуруҳ экспертларни мамлакатга юборади", - деб қўшимча қилган БССТ вакили ва навбатдаги бор хулоса қилишга шошилмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, республикада коронавирус билан беморланганларнинг умумий сони 61,7 мингни ташкил этмоқда. Соғайган беморлар сони 34 мингдан ошган. 396 киши коронавирус қурбонига айланган.

42
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси