Дональд Трамп, архив сурат

Трамп АҚШ Давлат котиблигига Рекс Тиллерсонни тайинлади

197
(Янгиланган 16:55 13.12.2016)
Илгарироқ АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп янги Бош котибнинг исмини 13 декабр куни ошкор қилиши ҳақида маълум қилинган эди

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Американинг янги сайланган президенти ўз танловини жаҳоннинг энг йирик нефт компанияларидан бирининг раҳбарида тўхтатди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

"АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп ExxonMobil нефт компанияси раҳбари Рекс Тиллерсонни АҚШ Давлат котиби этиб тайинлади", дейилган хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трампнинг инаугурацияси 2017 йилнинг 20 январида бўлиб ўтади. Шундан сўнг, у расман ўз ҳукумати таркибига номзодларни Конгресс ҳукмига ҳавола эта бошлайди.

Нашр хабарига кўра, Рекс Тиллерсон 64 ёшда. У Остиндаги Техас университетини тамомлаган. Рекс ExxonMobilдаги ўз фаолиятини оддий муҳандисликдан бошлаган ва 1990-йилларда компаниянинг Россиядаги лойиҳаларига раҳбарлик қилган.

197
Теглар:
Америка, Тиллерсон, АҚШ Давлат котиби, Трамп