На таджикско-афганской границе в районе Пянджского погранотряда

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият барқарорлашди

299
Душанба куни Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокараларни давом эттиришади.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият барқарорлашди. Бу ҳақда РИА Новостига Қирғизистон чегара хизмати маълум қилди.

“Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият умуман олганда барқарорлашди. Дам олиш кунлари чегарага яқин ҳудудларда можаро ва одамлар тўпланиши қайд этилмади”, - дея маълум қилишди агентликка.

Қирғизистон чегара хизмати маълумотига кўра, душанба куни Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокараларни давом эттиришади.

Ҳозирда Баткент вилоятида Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Раззаков чегара хизмати, ИИВ ва вилоят раҳбарлари билан бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 13 март куни Қирғизистоннинг Оқсой ва Тожикистоннинг Меҳнатобод чегара қишлоқлари аҳолиси ўртасида можаро юзага келган эди. Бунга Оқсой-Тамдик айланма йўли қурилиши сабаб бўлган. Тожикистонликлар Қирғизистон техникаларига йўлни тўсиб қўйган. Шундан сўнг йўл қурувчиларга Оқсой аҳолиси ёрдамга келган. Натижада ўртада тўқнашув содир бўлиб, унда икки томондан 200 киши қатнашган. Бир қирғизистонлик жароҳат олиб, касалхонага ётқизилади. Эртаси куни тўқнашувлар давом этиб, яна икки нафар Қирғизистон фуқароси жароҳатланади. Тожикистон томони маълумотларига кўра, ҳодисада икки нафар тожик фуқароси ҳалок бўлган, ўнга яқин киши эса жароҳатланган.

299