Қалампирни хуш кўрувчилар узоқ умр кўришади(ми)?

2076
Олимлар етти йил давомида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган қарийб ярим миллион кишининг ҳаёт тарзини кузатишди.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Қизил қалампирни мунтазам истеъмол қилувчи кишилар кам ҳолларда  юрак-қон томир, нафас олиш тизими ва хатарли ўсимталар муаммоларига дуч келишади, деб ёзади “КП”.

Гарвард университети соғлиқни сақлаш мактаби ва Бригам аёллар касалхонаси олимлари етти йил давомида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган қарийб ярим миллион кишининг ҳаёт тарзини кузатишади.

Олимлар хулосасига кўра, аччиқ таъмли овқатни хуш кўрувчилар бошқаларга қараганда 12-14 фоизга кўпроқ умр кўришади. Аччиқ қалампирни истеъмол қилишларини айтган кишилар қатор касалликлардан камроқ вафот этишган.

Шунингдек, Россия Фанлар академияси академиги, профессор Геннадий Онишенко ҳам чили қалампири тарафдори. У майда қалампир бўлакларини лимон шарбати билан ҳар куни ичишга ҳаракат қилишини айтган. У буни организм учун катта фойдаси борлиги таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу куч бахш этувчи ва кайфиятни кўтарувчи эндорфин гормонини ишлаб чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳаддан ташқари миқдорда газли ва ширин ичимликлар ичиш юрак ва қон-томир касалликлари ҳамда саратондан эрта ўлиш эҳтимолини сезиларли равишда ошириши ҳақида хабар қилган эдик.

2076